Latest news

22:20BALLON D'OR-2025  18 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  9 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  5 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  18 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  5 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  9 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  38 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  18 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  10 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0

Ким Чанг Бок: "Мағлубиятимизга мухлислар ҳам сабабчи бўлишди" News

Ким Чанг Бок: "Мағлубиятимизга мухлислар ҳам сабабчи бўлишди"

Ўзбекистон - КХДР учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Ким Чанг Бок иштирок этди.

"Бугунги учрашувда Ўзбекистон жуда яхши ўйин намойиш этди. Айниқса 9 ва 11 рақамдаги футболчиларни алоҳида таъкидлаган бўлардим. Биз тезкор гол урдик, лекин голдан сўнг ҳужумга ўтиш ўрнига ҳимояда ўйнадик. Айнан мана шу туфайли ҳам мағлуб бўлдик деб ўйлайман", - дейди мураббий.

- КХДР ёзда ҳам Ўзбекистон билан ўйнаганди. Ўша учрашувдан сўнг Ўзбекистон қанчалик кучайди деб ўйлайсиз?

- Агар иккала ўйинни солиштирсак, таркибда бир қатор янги футболчилар бор. Асосийси бу эмас, ҳозир терма жамоа 90 дақиқа давомида ҳужум қилиш салоҳиятига эга. Ҳозирги жамоанинг жисмоний тайёргарлиги жуда яхши.

- Иккита гол ҳам таянч ярим ҳимоядаги хатолар туфайли ўтказилди. Бу жойда бошқа футболчилар ҳам бормиди ёки булар энг яхшиларими?

- Дарҳақиқат ўйин учун тузган режамиз бошқача эди. Асосий таркибдаги 3 нафар футболчи етарли тайёргарлик кўра олмади. Аввалдан ўйлаб қўйган режамиз амалга ошмади ва биз мағлуб бўлдик. 

- Ўйинолди матбуот анжуманида сиз мухлислар ҳам Ўзбекистоннинг устун томони дегандингиз. Бугунги мағлубиятга мухлислар қанчалик таъсир қилишди?

- Стадионга келган ишқибозлар муҳим факторлардан бири бўлди. Аммо мағлубиятдаги энг асосий фактор демаган бўлардим. Ҳали имкониятимиз бор, шундай экан биз курашишда давом этамиз.


Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика