Latest news

23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  0 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  23 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  10 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  25 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  28 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  49 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  18

Киличев ва Хожиакбаров яна жамоа алмаштира оладими? News

Киличев ва Хожиакбаров яна жамоа алмаштира оладими?

Куни кеча Ойбек Қиличев ва Абдуқаҳҳор Хожиакбаров мос равишда "Сурхон" ва "Андижон" билан шартнома имзолашди.

Бу борада қизиқ ҳолат юзага келди. Ушбу футболчилар мавсум давомида яна жамоасини ўзгартира оладими.

ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев ўз Телеграм каналида бир футболчи бир мавсум давомида уч клуб сафида рўйхатдан ўта олмаслиги ҳақида ёзгди.

"Мусобақаларни ўтказиш регламентига кўра, бир футболчи бир футбол мавсуми давомида уч клуб сафида рўйхатдан ўта олмайди. Демак, Қиличев ҳам, Ҳожиакбаров ҳам иккинчи клубга ўтаётганидан келиб чиқиб, ёзги трансферда умуман бошқа клубга истаса ҳам кета олмайди" - дейилади Диёр Имомхўжаев каналида.

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ҳам бу борада каналида пост қолдирди.

"Кеча бир савол пайдо бўлди: Футболчи бир йил ичида нечта клубни алмаштириши мумкин?

ФИФА регламентида футболчи рўйхатдан ўтказилаётганда "мавсум" термини ишлатилади: Мавсум - миллий лиганинг илк расмий ўйинидан бошланиб, чемпионатнинг сўнгги учрашуви билан якунланадиган оралиқ. Яъни турли хил кубок ўйинлари ҳамда қитъалараро турнирлар мавсумга кирмайди.

Энди Регламентнинг 5.3:

Футболчи бир мавсум давомида кўпи билан 3та клубда рўйхатдан ўтиши мумкин. Бу вақт ичида футболчи фақат иккита клуб сафида расмий учрашувлар ўтказиши мумкин. Агар ўйинчи бир клубдан бошқасига ўтаётганда иккинчи клуб иштирок этадиган чемпионат бошқа даврда ўтказилса (масалан, биттаси баҳор-куз, иккинчиси куз-баҳор тизими), футболчи аввалги шартномалардаги мажбуриятларини тўлиқ адо этиб, учинчи жамоа сафида майдонга тушиши мумкин. Шунга қарамай рўйхатдан ўтказиш муддати ва шартноманинг минимал давомийлигига амал қилиш лозим.

Эслатиб ўтаман, бу ФИФА регламенти банди ва ҳар бир мамлакатда футболчилар ўтиши борасида ўз қоидалари бўлиши керак. Аммо айнан 5-банд миллий чемпионат регламентларига ўзгаришсиз киритилади.

Демак, Ўзбекистон мисолида вазият шундай: Хатто Суперкубокни мавсумнинг старти деб ҳисобласак, 23 февраль ҳолатига кўра A клубда бўлган футболчи Ўзбекистон чемпионатининг 2019 мавсумида B ва C клубларида ўйнаши мумкин, бироқ бунинг учун у қишки трансфер ойнаси ёпилгунича A жамоадан B жамоага ўтиши, ёзги трансфер ойнасида B клубни C клубга ўзгартириши керак бўлади" - деб ёзилган Алишер Никимбаев каналида.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика