Latest news

21:50"Милан"нинг қишки трансферлар ойнаси вақтидаги асосий мақсади ким бўлади?  0 21:30Тили сабабли Лапорта ишдан кетиши мумкин  0 21:05Саудия Арабистони. "Ал Насср" - "Ал Уҳдуд" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:48"Барселона" футболчилари бойкот эълон қилишмоқчи?  4 20:35Акмал Мозговой Европа сари йўл олиши мумкин  8 20:23Гёкерешга Германиядан харидор бор  1 19:59"Зенит" Алиссонни сотиб олмоқчи  2 19:42Қарс икки қўлдан чиқади. Ҳакамлар қайтариладими?   8 19:32"Челси" январда тўрт нафар футболчиси билан хайрлашади  2 19:09ПСЖ Кварацхелияни қишдаёқ сотиб олмоқчи  1 18:53Рональд Араухо "Ювентус"га ўтмоқда  2 18:11Назорат учрашуви. "Қўқон-1912" - "ФарДУ" баҳсида дарвозаларга 5 та гол киритилди  1 17:45Карим Бензема яна "Реал" қароргоҳида  2 17:09"Айнтрахт" "Ман Сити" учун Мармушнинг нархини белгилади  4 16:38Эшитдик-да! "Ланс" марказий ҳимоячисини 20 миллион еврога сотишни хоҳламоқда  15

Килиан Мбаппе: "Томошабинлар стадионга футболдан завқ олгани ташриф буюради" News

Килиан Мбаппе: "Томошабинлар стадионга футболдан завқ олгани ташриф буюради"

"Пари Сен-Жермен" юлдузи билан эксклюзив интервью.

Килиан Мбаппе 19 ёшида Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди. Баъзилар футболчи жуда эрта катта ютуқларга эришгани сабаб, янги ғалабалар учун иштиёқ, интилиш билан муаммо бўлади ва иқтидорли футболчи "йўқ бўлиб кетади" деб қўрқишганди. Аммо ҳозирча у тўп тепаётган ПСЖ ўтган мавсумда финалда французларни ранжитган "Бавария" билан тўқнаш келади. Ҳужумчи ҳали мақсадлари кўплигига ишонтирмоқда!

Ҳозир 22 ёшли ҳужумчи ЕЧЛ тарихида 25 та гол уришга эришган энг ёш футболчи бўлиб турибди. Ва у янги ғалабалар ҳамда рекордларни забт этиш ниятида ёнмоқда. "Фаолиятингиз 15 йил давом этади, - дейди у UEFA.com учун эксклюзив интервьюсида. - Мана шу 15 йил бор кучингни бериб ҳаракат қил, кейин эришган ютуқларни сарҳисоб қилишга етарлича вақтинг бўлади. Ва умрингнинг охиригача мен шундай ютуқларга эришганман, шундай натижалар қайд этганман...", дейишга имкон бўлади.  


Мақсадлари ҳақида

Мен ҳеч қачон футбол тарихида энг зўри бўламан деб айтмаганман, лекин шу билан бирга ўзим учун қандайдир чегараларни ҳам белгиламаганман. Маълум даражага чиққач, тўхтаб қолиш ниятида эмасман, меҳнат қилишда, ўсишда давом этаман. Ўз олдимга аниқ бир мақсад қўйиб, ўша нуқтани марра деб билмайман: "Агар шундай натижага эришсам, бўлди - бу менинг максимумим". Йўқ, мен ўша чегараларни кенгайтириб ташламоқчиман. Кўрамиз, нима бўларкин. Менимча, ҳозирча ёмон кетмаяпман ва фаолиятимнинг охиригача шу йўлда давом этаман.

Майдон тушарканман, ўзимга мен энг яхшиман деб уқтираман. Бироқ мен [Лионелем] Месси ва Криштиану [Роналду] билан бирга ўйнаганман - ва улар мендан кучлироқ футболчилар! Улар мендан миллиард маротаба кўпроқ ишларни амалга ошириб улгуришган. Лекин бошимнинг ичида доим бир овоз янграйди - мен энг яхшисиман. Ана шунда сиз олдингизга қандайдир чекловлар қўймай, идеал ҳолатда бўлишга интиласиз.


Мухлисларга ёқадиган футбол кўрсатиш ҳақида

Ўзим футбол томоша қилгани борганимда, чиройли ўйин кўргим келарди. Баъзи футболчилар бор, улар учун пул сарфлаб чипта сотиб олишга ачинмайсиз. Мухлислар трибуналарга, уларни хурсанд қилишингиз учун ташриф буюришади. Одамларнинг муаммоси етарлича ва стадионга уларнинг ёнига янги бош оғриқ учун келишмайди. Томошабинлар стадионга футболдан завқ олгани ташриф буюради.

Футболда завқ деб номланувчи жиҳатни унутмаслик муҳим. Сенга аниқ вазифалар юкланса ҳам, натижа талаб қилинса ҳам, бу чиройли ўйинга ҳалақит қилмаслиги зарур. Одамлар шунинг учун футболга ташриф буюради ҳамда биз майдонга тушамиз.


Мотивация ҳақида

Одатда Жаҳон Чемпионатидаги ғалаба футболчи фаолиятининг юқори чўққиси бўлади. Шу мақсад йўлида сиз клубда тер тўкиб, меҳнат қиласиз. Бир неча йил давомида тўп тепиб, 27-28 ёшда мундиалга йўл оласиз. Менга эса бирдан, 19 ёшимда, ушбу мусобақага йўл олиш ҳамда у ерда зафар қучиш бахти насиб қилди.

Бу тажриба менга кейинги фаолиятимда катта ёрдам беради деб ўйлайман. Ишонтириб айтаманки, менинг вазифам - иккинчи бор Жаҳон Чемпионатида ғолиб бўлиш. Юртимизда иқтидорлар жуда кўп. Ҳозир, "А энди, биз ғолиб бўлдик, энди кейинги ғалабани яна 20 йиллар кутиб туришимиз мумкин", десак катта хатога йўл қўйган бўламиз.


"Бавария" билан чоракфинал ҳақида

Чемпионлар Лигаси - ўзгача мусобақа. Биз ундан турли этапларда чиқиб кетганмиз, мағлубият аламини тотганмиз. Агар унда ғолиб бўлсак, ажойиб бўларди. Клуб миқёсида мен учун ҳеч бир соврин УЕФА Чемпионлар Лигаси бош соврини билан тенглаша олмайди. Мадҳияда айтилганидек, Чемпионлар Лигаси - бу энг яхши клублар турнири (les meilleures équipes).

"Бавария" - топ-клуб. Биз хотиржамликни сақлаган ҳолда Мюнхенда яхши ўйин ўтказишимиз зарур. Уни барча интизорлик билан кутяпти. Бизни ажойиб беллашув кутмоқда ва телевизорни ёқишни унутманг. Биз эса ёрқин шоу кўрсатиб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика