Килиан Мбаппе Франция терма жамоасига чақирилмади News

Килиан Мбаппе Франция терма жамоасига чақирилмади

Франция миллий терма жамоасининг октябрь ойидаги йиғин ҳамда Миллатлар Лигаси доирасидаги учрашувлар учун таркиби эълон қилинди.

Дидье Дешам ушбу ўйинлар учун 23 нафар футболчини чақирди. 

Дарвозабонлар: Ареола, Меньян, Самба 

Ҳимоячилар: Клаусс, Динь, Уэсли Фофана, Тео Энандес, Конате, Кунде, Салиба, Упамекано 

Ярим ҳимоячилар: Камавинга, Юссуф Фофана, Гёндузи, Коне, Тчуамени, Заир-Эмери 

Ҳужумчилар: Баркола, Дембеле, Коло-Муани, Нкунку, Олисе, Тюрам. 

Кўриб турганингиздек, қайдномада Килиан Мбаппе йўқ. Аввалроқ, терма жамоа сардори тикланиши учун вақт талаб қилиниши ва у Франция терма жамоасига чақирилмаслиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. 

Эслатиб ўтамиз, Миллат Лигасида Франция терма жамоаси 10 октябрь куни Исроилга қарши, 14 октябрда эса Бельгия термасига қарши майдонга тушади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика