Latest news

20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  6 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  91 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  5 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  7

Кико Зунига Самарқандга ташриф буюрди News

Кико Зунига Самарқандга ташриф буюрди

Бир ҳафта давомида "JFL Tashkent"да машғулот ўтказиб, мураббийларнинг малакасини оширишда ёрдам берган "Реал Сосьедад"нинг собиқ футболчиси Кико Зунига кеча Самарқандда бўлди.

Мадриднинг "Атлетико"си билан U13 ва U14 ўртасида чемпионликни қўлга киритган мураббий Самарқандга ташриф давомида Ўзбекистоннинг тарихий обидалари билан яқиндан танишди. Айниқса, ота - боболаримиз томонидан бунёд этилган, бутун дунё тарихчиларининг диққат марказида бўлиб келаётган Регистонга ташриф уни ҳайратга солди.



"Динамо"да иш йўқми дея ҳазиллашиб, ўзини Самарқандда қолиш ихтиёри борлигини жилмайиб айтган Кико кечга яқин, "Умид" болалар футбол жамоасида мастер класс ўтказди. Жамоа мураббийи Умид Хатамов билан ташкил қилинган тадбирда шаҳарнинг БЎСМ-2 клуби ҳам қатнашди. Тадбир давомида, вилоят ФФ биринчи  Вице-президенти, Шуҳрат Сайфуллаев. Вилоят Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси раҳбари, ҳамда БЎСМ-2 директори, Беҳзод Пўлатов ҳам иштирок этдилар.

"Очиғини айтаман, Самарқандни бундай гўзал шаҳар деб ўйламаган эдим. Тарихий киноларда бир-икки оғиз Самарқанд номини тилга олиб кетишларини кўрганман. Аммо уни ўз кўзим билан кўриш жуда бошқача бўлди. Ўзбекистонда болалар футболини ривожлантириш каби маъсулиятли ишда мен ҳам қатнашаётганимдан хурсандман", - дейди Кико Зунига.


Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика