"Кичкина шаҳзода"
03 sep 2022 00:07
News
Navbahor Jamshid Iskandarov - 17', Jamshid Iskandarov - 51' |
Uzbekistan Cup. Round 1 02/09/2022, 20:00 1
:
2
Finished
|
Pakhtakor Shahzod Azmiddinov - 14' |
"Пахтакор"ни ўз тарбияланувчилари мусобақадан чиқариб юборди, десак ёлғон бўлмайди. Иккала пенальтини голга айлантирган Жамшид Искандеров ҳам "шерлар" мактабини тугатгани, ана шу жамоадаги ўйинлари билан мухлисларга танилганини биласиз.
Мана шу футболчи 5 кун ичида собиқ клубига 3 та гол урди. Гарчи 2 таси пенальтидан кейин киритилган бўлса ҳам, "Пахтакор"га нисбатан кучли зарба бўлди.
Ярим ҳимоячи бугун шахсий анъанасини давом этдирди. Жамшид гол урган қаторасига 14-ўйинда унинг жамоаси мағлуб бўлмади. Бунақа воқеа сўнгги бор 2019 йилнинг апрелида юз берган эди ("Ал Иттиҳод" 3:2 "Локомотив").
Хоразмлик футболчи бугун 2022 йилдаги голлари сонини еттитага етказиб қўйди. Бу нимани англатишини биласизми?
! Ҳеч қачон голеадорлиги билан ажралиб турмаган Жамшид айни пайтда Зоран Марушич билан бирга "лочинлар"нинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди.
Искандеровнинг ҳисобида 5 та ассист ҳам бор. Яъни, у гол+пас тизимида жамоа етакчиси ҳисобланади (12).
Бу йил Жамшиднинг самарали ҳаракатлари "Навбаҳор"га 6 та ўйинда ғалаба келтирган бўлса, "Олимпик" ва "Пахтакор"га қарши чемпионат доирасидаги қийин "жанг"ларда мағлубиятдан асраб қолди. Кичик жуссасига катта масъулиятни олишдан қўрқмайдиган "маэстро" бугун Наманган аҳлига 17 йиллик танаффусдан кейин ярим финал чипталарини совға қилди. Табриклаймиз!
Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ
Comments