Latest news

10:45Массимилиано Аллегри А Серияда ой мураббийи деб топилди  0 10:17"Бунёдкор" сардори жамоани тарк этди  1 09:50МЮ сардорига нарх қўйди  1 09:22"Реал Мадрид" Франциядан 20 ёшли футболчини сотиб олмоқчи  0 08:55Аморим "Борнмут"га қарши ўйин олдидан "Манчестер Юнайтед" футболчиларининг жароҳатлари ҳақида гапирди  0 08:28Трансфермаркт Ла лигада энг кўп нархи ошган футболчилар рейтингини тузди  1 08:00Роналду дунёнинг машҳур фильмида рол ўйнайди  8 07:31"Нефтчи"нинг асосий футболчиларидан бирига ОКМК ва "Андижон"дан қизиқиш бор  6 01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  3 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  5 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  4 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  7 23:10Салоҳ қайтди!  9

Кичик дербида “Нефтчи” ғолиб News

Кичик дербида “Нефтчи” ғолиб

Бугун Ёшлар лигаси 3-туридан ўрин олган “Навбаҳор” -“Нефтчи” учрашуви бўлиб ўтди. Тўрарқурғон шаҳрида ўтказиладиган кичик водий дербисида
Учрашувнинг 33 дақиқасида “Нефтчи”нинг навбатдаги ҳужуми самара келтирди. Меҳмонлар ўйинчисини майдон эгалари ўнг қанотда қўполлик билан тўхтатиб қўйишди. ЖИззат Ғаниевнинг жарима тўпини амалга оширилиши гол билан интиҳо топди. Жарима майдончасига оширилган тўпни Отабек Зокиров совуққонлик билан “Навбаҳор” дарвозасига йўллади 0:1.  

Биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларда жамоалар ҳарчанд ўринишмасин, дарвозани ишғол этиш ҳеч кимга насиб этмади.

Иккинчи бўлимда Сергей Ковшов шогирдлари ҳужумни кучайтиришди. Ўз навбатида мезбонлар ҳам ҳужумга зўр беришди. Аммо ҳар гал омад футболчилардан юз ўгирди.

“Нефтчи” ўринбосарлари учинчи баҳсда ҳам ғалаба қозонишди. Ўринбосарларимиз ҳисобидаги очколар сони 9 тага етди.

Ўтган йили бу жамоаларнинг баҳсида “Навбаҳор” ўйинчилари 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.  Бу йил эса фарғоналиклар ғалаба қозонишди.

Ёшлар лигаси

3 тур

“Навбаҳор” -“Нефтчи” 0:1 (0:1)

Гол
: Отабек Зокиров 33.

“Нефтчи”: Абдумавлон Абдужалилов,  Максимилиан Фомин (Вячеслав Понамарёв 46), Игорь Петкович, Достон Турсунов, Шохруҳ Холматов,  Музаффар Музаффаров (Равшан Тоҳиров 60), Жавоҳир Расулов (Алишер Файзуллаев), Иззатбек Ғаниев, Отабек Зокиров, Нодир Камолов (Муҳаммаджон Мамашокиров 90), Мурод Бобожонов (Отабек Исроилов 46).
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика