Latest news

11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  1 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  17 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  5 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  2 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  9 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  4 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  11 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0

Киберспорт. Dota 2 бўйича жаҳон чемпионати мукофот жамғармаси 14 соат ичида 6 млн. доллардан ошди News

Киберспорт. Dota 2 бўйича жаҳон чемпионати мукофот жамғармаси 14 соат ичида 6 млн. доллардан ошди

Кеча, 25 май куни Dota 2 ўйинида Battle Pass номли қўшимча контент тақдим этилди.

Ушбу контент орқали қаҳрамонларингизга янгича кўриниш беришингиз ва яна бошқа буюмларни сотиб олиш мумкин. Battle Pass тақдим этилганидан 14 соат ўтиб Dota 2 бўйича энг йирик турнир - The International 10 (норасмий жаҳон чемпионати)нинг мукофот жамғармаси 6 млн. доллардан ошди. Аслида турнирнинг бошланғич жамғармаси 1,6 млн. доллар бўлади. Battle Pass сотувидан тушадиган пулларнинг 25% жаҳон чемпионати жамғармасига ўтказилади. Бу сафар мусобақа жуда қисқа вақт ичида рекорд маблағ тўплай олди.

The International 10 коронавирус пандемияси туфайли ёзда ўтказилмайди. Тахминларга кўра, мусобақа қишда бўлиб ўтади ва турнир мукофот жамғармаси тарихда биринчи марта 50 млн. доллардан ошиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, Dota 2 бўйича жаҳон чемпионати саралашларида истаган инсон ўз жамоаси билан иштирок этиши мумкин. Унда қатнашиш бепул.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика