Latest news

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  0 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  15 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

Киберспорт. Бизникилар ҳам жаҳон чемпионатида иштирок этишадими? News

Киберспорт. Бизникилар ҳам жаҳон чемпионатида иштирок этишадими?

Жорий йилнинг март ойида Хитойнинг Чунцин шаҳрида киберспорт ўйинлари бўйича жаҳон чемпионати (WESG 2018) бўлиб ўтади.

Бир неча ҳафта олдин ушбу мусобақанинг саралаш учрашувлари якунига етди. Жаҳон чемпионатига чиқиш учун курашган Ўзбекистон жамоалари ва киберспортчиларининг иштироки ҳақида маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Dota 2
Марказий Осиё саралаш босқичида Ўзбекистон шарафини Comeback номли жамоа ҳимоя қилди. Улар ярим финалда Қирғизистоннинг NoLifer5 жамоасига мағлуб бўлиб, жаҳон чемпионати йўлланмасидан қуруқ қолишди.
Саралаш ғолиби: NoLifer5 (Қирғизистон)


Counter-Strike: Global Offensive
Ушбу ўйин бўйича ҳам вакилларимиз муваффақиятсизликка учрашди. Ўзбекистон номидан саралаш учрашувларида қатнашган Prodigy Gaming ярим финалда Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди ва жаҳон чемпионати чиптасини қўлга кирита олмади.
Саралаш ғолиби: Kazakhstan (Қозоғистон)



StarCraft II

StarCraft ўйини бўйича саралаш учрашувида иштирок этган Pheonix никли иштирокчимиз ҳал қилувчи баҳсда қозоғистонлик Replicant никли рақибига мағлуб бўлди ва мундиал йўлланмасини қўлдан бой берди.


PES2019
Pro Evolution Soccer ўйинида ҳамюртимиз Салоҳиддин Эсонов Марказий Осиё саралаш босқичида ғолиб чиқди ва компютер ўйинлари бўйича Хитойда бўладиган жаҳон чемпионати (WESG) чиптасини қўлга киритди.


Шундай қилиб, мамлакатимиздан фақат бир киши (Салоҳиддин Эсонов) жаҳон чемпионати ўйинларида иштирок этади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика