Latest news

20:36Суперлига. 26-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 20:13Ҳарри Кейн орзусидаги жамоани тузди  1 20:04Рой Кин: "Агар "Манчестер Юнайтед" бугунгидек ўйнаса, Аморим яна 3 йил ишлайди"  0 19:43Эндрик "Реал"дан Лига 1 клубига ўтадими?  0 19:23"Насаф" "Шабаб Ал Аҳли" билан қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  1 19:11Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Арал" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 18:38Азмун "Насаф"га қарши ўйнамайди  3 18:10"Нефтчи" Фарғонада ОКМК устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:49Заид Таҳсин: "БААни енгиб, мундиалга йўл оламиз..."  9 17:27"Ал Ҳалдия" Ўзбекистонга етиб келди  10 17:00Ван Дейк "Манчестер Юнайтед"дан учралган мағлубият ҳақида: "Иккинчи голни эҳтиётсизлик туфайли ўтказиб юбордик"  6 16:31Юрген Клопп нима учун "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришни истамаган?  9 16:03Алонсо: "Реал" Мбаппега боғланиб қолганми? Мен бундай демаган бўлардим"  7 15:35"Навбаҳор"га санкция қўлланади  13 15:03Швеция терма жамоасига бош мураббий тайинланди  1

Киберфутбол: Самарқанд,Гулистон ва Жиззах вилоятлари учун саралаш босқичи бўлиб ўтди News

Киберфутбол: Самарқанд,Гулистон ва Жиззах вилоятлари учун саралаш босқичи бўлиб ўтди

"Virtual Football" компанияси ташкил этаётган PCFL (Professional Cyber Football League) лигасининг илк мавсумида қатнашиш учун Самарқанд,Гулистон ва Жиззах вилоятларидаги саралаши бўлиб ўтди.

3 вилоятдан келган 19 киберфутболчи 4 гуруҳга бўлинишди.


Ҳар бир гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринни олган иштирокчилар плей-офф йўлланмасини қўлга киритишди.



Жўрақулов Жамшид ушбу саралаш ғолибига айланди. Кейинги ўринларни Абдурафиқов Акобир ва Абдураҳмонов Дилшод эгаллади.



Самарқанд,Гулистон ва Жиззах вилоятлари учун гранд-финалга 6 та йўлланма ажратилган эди. Кейинги учта ўрин соҳиблари Жўрақули Муроджон, Бобур Уралов ҳамда Шаҳзод Мирзаевлар ҳам Тошкентда ўтадиган турнирда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди.



Вилоят ва шаҳар саралаш ўйинларида ғолиб бўлганлар Республика Гранд финалига йўл олади. Гранд финалда кучли 20 таликка кирган иштирокчилар автоматик равишда Олий лигада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишади. Кучли 40 таликка кирган қолган 20 иштирокчи эса биринчи лига қатнашчисига айланади.

Иккала лига ўйинлари профессионал футбол каби 7-8 ой давом этиши ва телевидения ҳамда барча ОАВларда ёритиб борилиши режалаштирилган.

Ушбу лойиҳадан мақсад Ўзбекистон футболи ривожига ҳисса қўшиш орқали ёшларнинг бўш вақтини мароқли ва мазмунли ўтказишга ёрдам бериш. Шу билан бирга киребфутбол бўйича Ўзбекистон байроғини жаҳон ареналарида баланд кўтариш.

Эслатиб ўтамиз, киберфутбол баҳслари FIFA 16 ўйини бўйича PS4 (PlayStation 4) консолида ўтказилади.

Тошкент шаҳри ва бошқа вилоятлар саралаш ўйинлари ҳақида батафсил маълумотни бу ерда олишингиз мумкин: Барча вилоятлар саралаш босқичи муддатлари


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика