Latest news

18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  15 18:54"Бёрнли" — "Арсенал" ва "Ноттингем Форест" — МЮ ўйинлари учун таркиблар маълум  1 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  5 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  0 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  2 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  3 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  10 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  3

Кибер футбол. “Насаф” ПФК вакили турнир ғолиби бўлди! News

Кибер футбол. “Насаф” ПФК вакили турнир ғолиби бўлди!

Кейинги йилларда мамлакатимизда кибер футболга ҳам катта эътибор қаратила бошланди. Энди кўпгина олий лига жамоаларининг ўз кибер футболчилари ҳам бор.

Келгусида клубларнинг кибер футболчилари ўртасида катта турнирлар ҳам ташкил этилиши назарда тутилган. Шунингдек ички чемпионатда ғолиб бўлган кибер футболчилар, халқаро турнирларда ҳам иштирок этадилар.

Ўзбекистон Кибер Футбол Ассосацияси ташаббуси билан, Тошкентда “Uz Arena” – киберспорт кўнгилочар биноси барпо этилди. Бу ерда ички лига турнирлари ва халқаро турнирлар ўтказилиши учун барча шароитлар мужассам этилди. Ассосация томонидан “Uz Arena”нинг очилишига бағишланган махсус акция ҳам ташкил этилди.

Ушбу акция пайтида барча қизиқувчилар учун 7 январгача бепул хизмат кўрсатилди.

Эътиборлиси, очилиш маросимига атаб ташкил этилган катта турнирда барча ўзбек футбол клублари кибер футболдаги профессионал ўйинчилари ҳам қатнашишди. “Насаф” ПФК шарафини ҳимоя қилаётган, Ўзбекистон кибер футболчилар  терма жамоаси сардори, “Keeper” никли Хислат Умаров турнир ғолибига айланди.



Хислат Умаров – “Keeper” ярим финалда “Локомотив” ПФК аъзоси,  Ўзбекистоннинг 2015-2016 йиллардаги чемпиони Ўктам Ибрагимов – “Rembo”ни мағлубиятга учратиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Финалда эса кибер футболчимиз “Қўқон-1912” ПФК вакили ва жамоа мураббийи Дилшод Матёқубов – “Bankir”ни мағлубиятга учратди ва турнир ғолиблигини қўлга киритди.

Хислат Умаров – “Keeper”га  Ps4 жёстиги совға сифатида топширилди. Бундан ташқари, “Uz Arena”да ўтказилган биринчи расмий катта турнир ғолиби сифатида, бинода унинг катта сурати осиб қўйиладиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимиз кибер футболи олий лигасида клубимиз шарафини,  Хислат Умаров билан бирга  Илҳом Турдиқулов ҳам ҳимоя қилмоқда.

Ҳар иккала кибер футболчимизга кейин турнирларда улкан зафарлар тилаб қоламиз.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика