Корея ФАни алдаган футболчи терма жамоадан бир умрга четлатилди
01 nov 2018 13:02
News
Корея ФАни алдаган футболчи терма жамоадан бир умрга четлатилди
Жанубий кореялик футболчи ҳарбий хизматга бормаслик учун ёлғон маълумот берган.
Қоидаларга кўра, 18 ёшдан 28 ёшгача бўлган меҳнатга лаёқатли ҳар бир эркак 21 ойлик ҳарбий хизматни ўташи керак, аммо олимпия ўйинлари совриндорлари ва Осиё ўйинларида ғолиб бўлганлар хизматдан озод этилади. Бироқ улар 60 кун ҳарбий тайёргарликларда иштирок этиши ҳамда 544 соат спорт давлат хизматини ўташи лозим.
Ҳимоячи 2014 йил Осиё ўйинларида ғолиб бўлган ва ўтган йилнинг декабрь ойида КФА (Корея футбол ассоциацияси)га 200 соат ишлаб берганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этган.
Кейинроқ Чан ишлаган кунда қалин қор ёққани маълум бўлди. Ҳужжат бўйича, футболчи ўша куни очиқ ҳавода болаларга футбол сабоқларини ўргатган экан.
Бир неча кун олдин Чан Хён Су Австралия ва Ўзбекистонга қарши баҳсларда терма жамоа шарафини ҳимоя қилмаслиги эълон қилинган эди.
"Кўпчиликнинг хафсаласини пир қилганимдан афсусдаман. Мавсум якунланганидан сўнг жамоатчилик ишларидаги иштирокимни тугатиб қўяман" - деди футболчи.
Бугун Чан Хён Су Жанубий Корея терма жамоасидан бир умрга четлатилди.
Чан ЖЧ-2018да Жанубия Корея терма жамоасининг барча учрашувларида иштирок этган эди.
Comments