Кейн: "Натижа ёмон эмас"
26 nov 2022 09:30
News
Кейн: "Натижа ёмон эмас"
Англия терма жамоаси ҳужумчиси Гарри Кейн АҚШ билан ўйиндаги дурангдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Энг зўр ўйинимиз эмас албатта. Биз тўпни яхши назорат қилдик, аммо ҳужумни якунлай олмадик. Қуруқ ўйин бизни гуруҳдаги яхши позицияга олиб чиқади.
- Нима етишмади?
- Эрон билан ўйиндан фарқли равишда реализация етишмади. Бизда 2-3 та вазият бўлганди, аммо уларни голга айлантира олмадик. Кучли жамоага қарши ўйнадик. Ҳаракатда давом этамиз.
Рақиб яхши прессинг қилди, қийинчиликлар яратди. Биз қаршилик кўрсатдик. Уларни ҳурмат қиламиз. Бундан ҳам яхши ўйнай оламиз. Жаҳон чемпионатидаги дуранг ёмон натижа эмас. Хеч қайси ўйин осон бўлмайди.
Биринчи ўйинимиздан сўнг барча Англия йўлида учраган рақибни мағлуб этади деб ўйлаганди. Биз яхши жамоага қарши ўйнадик. Аммо биз бунинг учун ЖЧга келмаганмиз", - деди Кейн.
Link :
Source : BBC
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хитойдан енгилди ва мусобақа билан хайрлашди
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Реал Сосьедад"га мағлуб бўлди
Нани: "Роналдунинг 1000 та гол уриши осон. У бунинг учун керак бўлса энг кучсиз лигага кетади. Унга ҳужжатлаштирилган 1000 та гол керак - Пеле ва Ромарио каби урилган эмас”
Ла Лига. "Реал" ўз майдонида "Леванте"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Comments