Кейн: “Месси ва Роналду даражасида эмасман”
08 sep 2018 01:30
News
Кейн: “Месси ва Роналду даражасида эмасман”
“Тоттенҳэм” ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси Ҳарри Кейннинг фикрича, уни “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду ва “Барселона” етакчиси Лионель Месси билан таққослаш ноўрин.
“Ўйлашимча, мени бу икки футболчи билан таққослаш жуда қийин. Улар сўнгги 10 йилда замонавий футболнинг яққол етакчилари бўлиб келишмоқда. Бу амалга ошириш қийин бўлган иш. Улар ҳалигача биз барчамиз забт этиш ниятида бўлган чўққида.
Жаҳон чемпионатида тўпурар бўлганимдан фахрланаман. Месси ва Роналду билан бир даражадаман, деб айтолмайман. Аммо мен энг яхши бўлишга интиламан.
Жаҳон чемпионатининг “Олтин тўп”ини ютиш ёқимли. Мен ўз ўйинимни янада яхшилашим керак. Ҳозир ҳам юксак “форма”даман”, дея Кейиннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal нашри.
Link :
Source : goal.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
ЕЧЛ. "Барселона" бироз асабий ўтган ўйинда "Славия"ни мағлубиятга учратди
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Расман: "Металлург" қайта тикланди
Comments