Кейн жамоавий машғулотларга киришди
17 aug 2021 20:26
News
Кейн жамоавий машғулотларга киришди
Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ҳужумчиси Харри Кейн бугундан жамоавий машғулотларда қатнашишни бошлади.
Олдинроқ футболчи уни "Манчестер Сити"га сотмаганликлари туфайли "шпорлар" машғулотларига бойкот эълон қилгани ҳақида хабар берилганди.
Расмий баёнотда юлдуз ҳужумчининг йўқлиги таътилдан кейинги карантин билан боғлиқ, дея айтилган эди.
Кейн ўтган мавсумда 49 ўйинда 33 та гол урган ва 17 та голга ассистентлик қилган. Унинг "Тоттенхэм" билан шартномаси 2024 йилгача амал қилади.
Link :
Source : Sky Sports
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments