Latest news

10:00“Барселона“ қизиқаётган футболчи “Реал“га ўтиб кетиши мумкин  2 09:37МЮ Виктор Гёкерешни қўлдан чиқарганидан сўнг Германиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  3 09:11Виктор Гёкереш АПЛнинг бошқа жамоаси сабабли МЮнинг таклифини қабул қилмади  7 08:44Суперлига. Бугун 12-тур якунланади  3 08:17"Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўртасида бўлиб ўтган Тошкент дербисидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:00Суперлига. "Қизилқум" - "Сўғдиёна" ва ОКМК – "Шўртан" ўйинларида мухлислар гол кўришмади. "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўйинида эса иккита гол урилди  0 07:51“Рома“ асосий ҳужумчисини сотувга қўяди  6 07:17Янги форматдаги клублар ўртасидаги ЖЧ старт олди. Илк баҳсда "Интер Майами" Миср жамосига қарши баҳс олиб борди  9 04:07Элдор Мойлиев: "Устунлик рақибда, омад эса биз томонда бўлди"  1 03:41Илёс Зейтуллаев: "Бугун "Пахтакор"дек жамоага қарши ўйнадик, Качори бир метрдан гол урганда, ҳисоб 2:0 бўларди"  4 00:09Миржалол Қосимов: "Бугунги ўйинга баҳо – 2"  5 23:20ЦСКАнинг янги бош мураббийи маълум  2 22:52Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси "Боруссия" иштирокидаги ўйинни бошқаради  4 22:34Камолиддин Тожиев: "Бугун бутун мавсумга етадиган вазият яратдик, тўп дарвозага киришни истамади"  20 22:04Иммобиле А Серияга қайтадими?  2

Кейинги йил "Навбаҳор"га янги мураббий келади? Андрей Канчельскис муносабат билдирди News

Кейинги йил "Навбаҳор"га янги мураббий келади? Андрей Канчельскис муносабат билдирди

Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Навбаҳор" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Андрей Канчельскис ўз фикрларини билдирди.

"Ўйин ҳақида қисқача? Қисқаси мағлуб бўлдик, "Бунёдкор"ни ғалаба билан табриклайман. Афсуски биринчи даврадаги ўзаро ўйинда бўлгани каби чиройли баҳс бўлмади. Ҳаёт давом этади. Кейинги "Локомотив" билан ўйинга тайёргарликни бошлаймиз.

Бизга футболчилар етишмаяпти. Мен клубдан кетаётганимда 3-ўринда эдик, қайтганимда 6-ўринда эдик. Ўруновни сотиб юборишди, Абдужамол Исроиловнинг оёғи синди, Азим Аҳмедов жароҳат олди, Лукичнинг оёғи синди... Ҳозир таркибимизда бор футболчилардан миннатдорман. Тўғри қаердадир маҳорат етишмаяпти. Ҳеч нима қила олмаймиз. Агар юқоридаги барча футболчилар бўлганида бошқача ўйин бўларди. Агар захирадан майдонга тушиб ўйинни кучайтира оладиган футболчи бўлмаса фақат бақириш мумкин холос. Бу ерда барчаси очиқ ойдин кўриниб турибди.

Бу йил мендан аниқ бир натижа талаб этишмаганди, тўғри биз ғалаба қозонишни тепароқда бўлишни истагандик. Асосий эътибор кейинги йилга эди. Аммо кетма-кет ғалабалардан кейин совринли ўринлар ҳақида гапиришни бошлашганди. Футболчиларсиз натижа қўлга киритиш жуда қийин. Бундан ташқари ташқи таъсирлар ҳам бор, ўзингиз кўрдингиз...

Футбол бу ижодий ўйин, бизга куч етишмади, қўрқдик. Биз талаб қилаяпмиз, аммо футболчилар майдонда ўйнашади-ку. Бу ерда кўп гапиришимиз мумкин, аммо барчаси майдонда ҳал бўлади. Зарба бермадик, демак хоҳлашмади, уддалай олишмади. Ҳозир жамоада бор футболчилар билан ишлаяпмиз, улар майдонга тушиб охиригача курашишмоқда.

"Навбаҳор"да янги мавсумда янги мураббий бўлиш ҳақида миш-мишлар юрибди? Менинг клуб билан шартномам бор. Яшайверсак кўраверамиз", - дейди Андрей Канчельскис. 





Rating: +43   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика