Latest news

01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  1 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  16 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  16 23:13Тер Штеген операция қилинади  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0 21:47"Арсенал" 15 миллионлик трансферини эълон қилди  1 21:36"Насаф" назорат баҳсида "Хоразм"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди  0 20:50"Машъал" Про-лига вакили билан назорат ўйинида 2 тўп фарқидаги ғалабани ушлаб қола олмади  3 20:29"Шўртан" 4 футболчини таркибига қўшиб олганини маълум қилди  2 19:58"Манчестер Юнайтед" Уоткинс борасида музокараларни давом эттирмоқда  5

"Кейинги Жаҳон чемпионатида бронзани олтинга айлантирамиз" — Ўзбекистон ампутантлар терма жамоасини кутиб олиш маросимидан репортаж+интервью News

"Кейинги Жаҳон чемпионатида бронзани олтинга айлантирамиз" — Ўзбекистон ампутантлар терма жамоасини кутиб олиш маросимидан репортаж+интервью

Хабарингиз бор, яқинда Туркия мамлакатида ампутантлар ўртасида 17-жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Мусобақада 24та жамоа ичида фахрли учинчи ўринни қўлга киритиб бронза медалларига эга чиққан ҳамюртларимиз кеча юртимизга қайтиб келди. Тантанали равишда кутиб олиш маросимида Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, бош котиб Аваз Максумов ва мутасаддилар иштирок этиб терма жамоа аъзоларини мундиалдаги иштирок билан самимий қутлади. Шунингдек, футболчиларнинг яқинлари, ОАВ ва мухлислар ҳам ажойиб муҳит яратган ҳолда матонатли қаҳрамонларни кутиб олганини айтиш жоиз.


Абдужамил Шукуров (Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ўйновчи мураббийи): - Жаҳон чемпионатида кучли терма жамоалар йиғилганди. Шахсан ўзимга беш карра Жаҳон чемпиони бўлиш насиб қилган. Мундиалга 100тадан ошиқ давлатлар саралашдан ўтди. 24та жамоа ичида учинчи бўлиш ёмон натижа эмас. Ярим финалда мезбон Туркияга мағлуб бўлдик. Муҳими қуруқ қайтмадик. Агарда финалга чиққанимизда Анголани ютар эдик. Бунга ишончим комил эди. 

Кейинги Жаҳон чемпионатигача ёшларимиз етишиб чиқишсин. Улар ўсишга эришсин. Худо хоҳласа, президентимиз бошчилигида олтинчи маротаба Жаҳон чемпиони бўламиз. 


Қудрат Ҳудойқулов  (Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси футболчиси) - Кучли терма жамоалар билан беллашдик. Туркия ўзидаги мундиални нимадир қилиб бўлса ҳам олиши керак эди. Бронза медали билан халқимизни табриклаймиз. Жаҳон чемпионати 4 йилда бир маротаба бўлади. Шу боис боримизни бердик. 



Азизжон Азимов (Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси футболчиси) - Туркияда барчаси юқори даражада ташкиллаштирилди. Гап бўлиши мумкин эмас. Ҳамма жамоа ўзига яраша кучли эди. Мусобақанинг фойдали томони шунда бўлдики, ёшларимиз тажриба тўплашди. Чунки улар учун биринчи Жаҳон чемпионати эди. Кейинги турнирда бронзани олтинга айлантиришни мақсад қилдик. 

Италияга урилган голга келсак,  ўйин куни тушликда эгизак фарзандли бўлган эдим. Қўшалоқ байрам бўлди. Йигитлар билан бирга нишонладик.



Улуғбек Тошпўлатов (Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси футболчиси) - Фаолиятимдаги илк Жаҳон чемпионатида қатнашдим. Мураббийлар, устозларим ишонч билдириб олиб кетишди. Ҳали мактаб ўқувчисиман. Барча шароитларни яратиб берган раҳбарларимизга миннатдорчилик билдираман. Терма жамоамиз битта оила. Ёш бўлишимга қарамай ўз тажрибалари билан бўлишишди. Керакли тавсияларни бериб келишмоқда. 



ЖЧ-2022. Ўзбекистон Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Гаитини мағлуб этиб, учинчи ўринни қўлга киритди

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика