Latest news

01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  1 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  5 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  2 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  28 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  18 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  10 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  63 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  303 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6

"Кенгурулар" билан тўртинчи тўқнашув Ўзбекистонга 5-мундиал эшикларини очадими? Бир қадам ташланса бас News

"Кенгурулар" билан тўртинчи тўқнашув Ўзбекистонга 5-мундиал эшикларини очадими? Бир қадам ташланса бас

U-20 Осиё кубоги гуруҳ босқичи якунларига кўра Ўзбекистон чорак финалда Австралия билан тўқнаш келадиган бўлди.

Тўғри рақиб кучли, жисмонан бақувват футболчиларга эга. Аммо айнан шу ёш тоифасида аввал ҳам 3 маротаба учрашганимизни, уларнинг ҳеч бирида "кенгурулар" бизни енга олмаганини кўришимиз мумкин. Қуйида ушбу учрашувларнинг натижалари билан танишамиз. 

ОФКга ўтганига эндигина 2 йил тўлган Австралия 2008 йилги ёшлар ўртасидаги Осиё кубогида гуруҳ босқичида рўбарў келган. Мусобақада ёрқин ўйин кўрсатган Шерзод Каримов 37-дақиқада ҳисобни очган, 48-дақиқада  Жеймс Родней ҳисобни тенглаштирган. Ўзбекистон якунда финалгача етиб борган, Австралия ярим финалда БААга 0:3 ҳисобида енгилган. 


2008 йил. Саудия Арабистони. 

"D" гуруҳи. 2-тур. 

Ўзбекистон - Австралия 1:1

Голлар: Шерзод Каримов 37 - Жеймс Родней 48

Ўзбекистон: Дониёр Усмонов, Шерзод Аъзамов, Дилёрбек Ирматов, Мурод Холмуҳаммедов, Ислом Тўхтахўжаев, Ойбек Қиличев, Фозил Мусаев, Суннатилла Мамадалиев, Жасур Ҳасанов, Шерзодбек Каримов, Кенжа Тўраев

U-20 тоифасида Австралия билан йўлларимиз 2014 йил Мьянмар мезбонлигидаги Осиё кубогининг гуруҳ босқичида кесишган. Ўшанда айнан ҳозирги Равшан Хайдаров бошқарган терма жамоамиз гуруҳ босқичининг сўнгги турида "яшил" қитъа вакиллари билан тўқнашган. 66-дақиқада Стефан Маук жамоасини олдинга олиб чиқади, онлайн жадвалда Австралияда 7, Ўзбекистонда  4 очко. Лекин умидни сўндирмаган терма жамоамиз 82-дақиқада Забиҳилло Ўринбоевнинг голи эвазига мувозанатни тиклайди. Якунда Ўзбекистон 5 очко билан тўплар нисбатига кўра гуруҳдан иккинчи ўрин билан чиқади, Австралия эса уйига равона бўлади. 

2014 йил. Мьянмар. 

"B" гуруҳи. 3-тур. 

Ўзбекистон - Австралия 1:1

Голлар: Забиҳилло Ўринбоев 82 - Стефан Маук

Ўзбекистон: Дилшод Ҳамроев, Акрамжон Комилов, Иброҳим Абдуллаев, Достонбек Турсунов, Хуршид Ғиёсов, Жавоҳир Соҳибов, Жамшид Болтабоев, Отабек Шукуров, Элдор Шомуродов, Достобек Ҳамдамов, Забихилло Ўринбоев

Австралия билан ёшлар миқёсидаги охирги баҳс 2016 йил Бахрайнда бўлиб ўтган U-19 Осиё кубогида кечган. Жасур Абдураимов устозлик қилган терма жамоа "D" гуруҳида иккинчи турдаги баҳсда ҳамюртларимизнинг қўли баланд келган, 3:2. Голларга Бобир Абдихолиқов, Достон Ибрагимов (2та) муаллифлик қилган. 

2016 йил. Бахрайн. 

"D" гуруҳи. 2-тур. 

Австралия - Ўзбекистон 2:3

Голлар: Юллей Лиам 63, Жорж Блаквуд 90+3  - Бобир Абдихолиқов 29, Достон Ибрагимов 40, 46

Ўзбекистон: Умиджон Ҳамроев, Хожиакбар Алижонов, Исломжон Қобилов, Хушнудбек Авилов, Азизжон Ғаниев, Жасурбек Яхшибоев, Бобир Абдихолиқов, Шароф Муҳитдинов, Ойбек Рустамов, Жамшид Юсупов, Достон Ибрагимов

Шу кунгача Австралияга қарши майдонга чиққан ёшларимиз 2 бор дуранг, 1 бор ғалаба қозонган. Эртанги ғалаба бу ёқимли анъанани давом эттирибгина қолмай, Ўзбекистон учун бешинчи маротаба кичик мундиал эшикларини очади. Қизиғи шуки, Ўзбекистон U-20 Жаҳон чемпионатида охирги маротаба 2015 йил Равшан Ҳайдаров бошчилигида қатнашган. Мураббий бу ишни яна бир бор уддалаши талаб этилади. Барча нарса бор. Ҳамюртларимизга машаққатли вазифада омад тилаб қоламиз. 

Маълумот учун, Ўзбекистон - Австралия учрашуви 11 март куни 19:00да "Бунёдкор" стадионида ўтказилади.  

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика