Latest news

23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  0 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  6 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  1 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  2 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  15 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  3 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  4 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  198 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  2 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  6 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2

Кенгроқ маълумот: Бугун футзал бўйича Осиё чемпионати саралаш босқичига қуръа ташланади News

Кенгроқ маълумот: Бугун футзал бўйича Осиё чемпионати саралаш босқичига қуръа ташланади

Футзал бўйича навбатдаги Осиё чемпионати шу йилнинг кузида Қувайтда бўлиб ўтади.

Аслида мусобақа 2020 йил Туркманистонда бўлиб ўтиши керак эди, бироқ коронавирус сабаб турнир ўтказилмади. Қолаверса, Туркманистон мезбонлик қилишдан бош тортди. Кейинчалик ОФК Қувайт вариантида тўхталиб, навбатдаги қитъа биринчилигини ушбу мамлакатга беришга қарор қилди. 

Дастлабки режага кўра, Қувайтдаги Осиё чемпионати 2022 йилнинг 16-27 февраль кунларига қўйилганди, лекин ўтган йил 5 июлда ОФК янги қарор чиқариб, мусобақа кузга кўчирилганини маълум қилди. Шундай қилиб футзал бйўича Осиё чемпионати шу йилнинг 25 сентябрь - 20 октябрь оралиғида Қувайтда ташкил этилади. 

Саралаш босқичи

Саралаш ўйинлари ҳам дастлабки режага кўра, ўтган йил 13-24 октябрь оралиғида бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ коронавирус сабаб ОФК муддатни ўзгартирди ва эндиликда саралаш шу йилнинг 1-15 апрель кунлари бўлиб ўтади. Осиё чемпионатида жами 16та жамоа иштирок этади.

Қувайт мезбон эканини ҳисобга олсак, автоматик тарзда саралашда қатнашмайди. Демак, апрель ўрталарига келиб қолган 15 иштирокчини билиб оламиз. 

Осиё чемпионатига саралаш босқичи жамоаларни тўртта минтақага бўлган ҳолда олиб борилади: Ғарбий, Шарқий, Марказий-Жанубий ҳамда АСЕАН минтақалари. ОФКга аъзо 47 давлатдан 31таси саралашда қатнашишга розилик берган. 


Ажратилган ўринлар

Демак, мезбон Қувайтдан ташқари қолган 15та ўрин қуйидагича тақсимланади.

Ғарбий минтақа: 5 ўрин

Шарқий минтақа: 3 ўрин

Марказий-Жанубий минтақа: 4 ўрин

АСЕАН минтақаси: 3 ўрин


Қуръа ва саватчалар

Энди ҳар бир минтақада саралаш қай тартибда ўтказилиши ҳақида маълумот берамиз. Ғарбий минтақада 7та жамоа 4 ва 3тадан икки гуруҳга бўлинади. Ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа йўлланмани қўлга киритади. 3-ўринни эгаллаган жамоалар ўзаро плей-офф ўйнайди ва ғолиб 5-йўлланма соҳиби бўлади. 

1-саватча: Ироқ, Ливан

2-саватча: Баҳрайн, Саудия Арабистони

3-саватча: БАА

4-саватча: Уммон, Фаластин

Шарқий минтақада ҳам 7та терма жамоа 4та ва 3тадан икки гуруҳга бўлинади. Гуруҳ ғолиблари ва плей-оффда ютган жамоа Осиё чемпионатига боради. 

1-саватча: Япония, Хитой Тайпейи

2-саватча: Хитой, Жанубий Корея

3-саватча: Гонконг, Мўғулистон

4-саватча: Макау

Марказий-Жанубий минтақада эса 8та жамоа тўрттадан икки гуруҳга ажратилади. Ўзбекистон футзал терма жамоаси биринчи саватчада Эрон билан жой олгани боис саралашда бир-бирига қарши ўйнамайди. 

1-саватча: Эрон, Ўзбекистон

2-саватча: Қирғизистон, Тожикистон

3-саватча: Туркманистон, Афғонистон

4-саватча: Непал, Мальдив

АСЕАН минтақаси жамоалари учун алоҳида АСЕАН футзал чемпионати ташкил этилади ва мусобақага якунига кўра, 3та жамоа Осиё чемпионати йўлланмасига эга чиқади. 


Саралашга кимлар мезбонлик қилади? 

Айтиб ўтганимиздек, мусобақанинг саралаш босқичи шу йилнинг 1-15 апрель оралиғида марказлашган тартибда ўтказилади. Ғарбий минтақа ўйинлари БААда, Марказий-Жанубий минтақа беллашувлари эса Қирғизистонда ўтказилади. 

Ўзбекистон иштирок этадиган мусобақада ҳар иккала гуруҳдан иккитадан терма жамоа Осиё чемпионати йўлланмасига эга чиқади. 

Шарқий минтақа саралаш ўйинлари ҳозирча қаерда ўтказилиши маълум эмас. Шунингдек, АСЕАН футзал чемпионати бўлиб ўтадиган жой ҳам ҳали эълон қилингани йўқ.


Ҳавола орқали қуръа жараёнини ОНЛАЙН КУЗАТИБ БОРИШ мумкин.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика