Latest news

00:43Педро: "Рома"га мени Римнинг бош жамоаси бўлмиш "Лацио"га сотгани учун раҳмат"  0 00:00Миллатлар лигаси. Норвегия Қозоғистонни, Англия эса Ирландияни яксон қилди ва бошқа натижалар  22 23:53Миллатлар лигаси. Италия — Франция, Исроил — Бельгия ўйини учун таркиблар маълум  4 23:26Александер-Арнольд "Реал" учун АПЛдаги энг юқори маошдан воз кечди  9 22:38Рамос "Реал"га қайтадими?  3 22:06Канте Ла Лига топ клубига ўтиши мумкин  3 20:55Неймар "Сантос" билан келишувга эришди ва "Ал Ҳилол" билан шартномани бекор қилишни муҳокама қилмоқда  3 20:28"Барселона" Шенсни билан шартномани узайтириши мумкин  6 19:57"Реал" агар Дэвисни харид қилса, Гутьерресни "Жирона"дан сотиб олмайди  0 19:25"Милан" "Реал" футболчисига қизиқмоқда  4 18:53Футзал. 2-турга старт берилди  1 18:16Кейн АПЛга кичик ўзгартириш киритиш кераклигини айтди  0 17:59Ямаль "Сельта"га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушмаслиги мумкин  11 17:37Беллингем нимадан норози?  10 17:21Назорат ўйини. "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб қилди  1

“Келишилган ўйинлар қироли”. VII боб (давоми) News

“Келишилган ўйинлар қироли”. VII боб (давоми)

Уилсон Раж Перумалнинг "Келишилган ўйинлар қироли" китобининг еттинчи бобининг давомини тақдим этамиз.
Давоми. Боши қуйидаги ҳаволада:

Келишилган ўйинлар қироли. VII боб.


Мердека Кубоги - 2008 стартида Мозамбик терма жамоаси Перумал ва унинг шерикларига панд бериб қўйганидан кейин улар анча эҳтиёткор бўлиб қолдилар. Шу боис турнирнинг «соя»даги ташкилотчилари бу сафар Сьерра-Леоне терма жамоасига эътибор қаратиб, уларнинг делегациясидаги Абу Бакар билан учрашишга қарор қилдилар. Бу орада келишилган ўйин ташкил этувчиларнинг орасидаги муносабат бузилиб, Дан Тан Гарини четга суриб қўйишга ҳаракат қилади. Хўш, уларнинг ўртоқлик мақомига эга бўлган мусобақадаги саргузаштлари қандай якунига етади?


ДАН ТАННИНГ АЙЁРЛИГИ

- Қара, - дея гап бошладим Абу Бакар билан учрашган пайтимизда. - Бизга иккинчи бўлимда тўртта гол керак. Буни ўзинглар киритишингиз ёки бўлмаса дарвозангиздан ўтказиб юборишингиз ҳам мумкин. Узоқ парвоздан кейин етиб келганингларни инобатга оладиган бўлсак, голларни ўтказиб юборганингиз маъқул.
Бу орада Дан Гарини чув тушириб кетишга қарор қилганди. У Гарининг пулларидан Европадаги қаллобликларда фойдаланганди. Аммо уларнинг ўртасидаги муносабат ёмонлашиб борарди. Иккиси ҳам хитойлик сирли боссга ўзини кўрсатиш истагига тушиб қолганди. Уни Канг деб атардилар. Канг «ўйинлар уйи»га эга бўлиб, у ерда келишилган учрашувларни ташкил этиш учун миллионларни қарз сифатида олиш имкони бор эди. Дан мендан Гарини четга суриб чиқаришни илтимос қилди. Қисқаси, мени операциянинг раҳбари этиб тайинлагандилар.
- У ҳолда уммонлик дўстим Рашид Гарига қўнғироқ қилсин, - дея таклиф киритдим.
Гари Рашидни Ливан - Сингапур ўйини орқали билар, ўшанда биз Мега билан бирга ишлагандик. Рашид Гарига қўнғироқ қилиб, Сьерра-Леонени бу ерга етиб келганини хабар берди. Гари Рашиддан Куала-Лумпурдаги меҳмонхонада футболчилар билан келишиб олиши учун учрашув ташкил этишни сўради. Биз шу тариқа унга қопқон қўйдик. Адмир бундан жуда ажабланди ва шундай деди:
- Гарини нима сабабдан чув туширмоқчисизлар?
- Мен у ярамасга сабоқ бериб қўймоқчиман, - дея жавоб қайтарди Дан.  
Дан Гарига бу ерда ким босс эканлигини кўрсатишни истарди. Гари бир уюм пул йўқотиши керак эди. Французчани биладиган африкалик дўстимдан ўзини Сьерра-Леоне терма жамоасининг сардоридек тутиб, Гари билан учрашиши кераклигини сўрадим. Биз унга Сьерра-Леонедан келган ҳақиқий беш ўйинчини қўшиб, учрашувга юбордик.
- Ҳеч қандай муаммо йўқ,  - деди Гари. - Биз учрашувни осонлик билан ютамиз.
Сьерра-Леоне терма жамоаси эса берилган вазифани ажойиб тарзда уддалади. Улар 0:4 ҳисобида ютқазиб қўйдилар. Гари яксон қилинди.

БУТУН УМИД СЬЕРРА-ЛЕОНЕДАН
Иккинчи ўйинда Мозамбик Вьетнам билан учрашди. Биз ўйинчиларга тўғридан-тўғри чиқиб, нимани истаётганимизни уларга тушунтирдик. Улар 0:4 ҳисобида мағлуб бўлдилар ва голларнинг ҳаммасини иккинчи бўлимда ўтказиб юбордилар. Учинчи учрашув олдидан футболчилар қўнғироқларимизга жавоб беришни тўхтатиб қўйдилар. Улар шу тариқа «ўйин»дан чиққанлигини билдирмоқчи бўлдилар. Улар билан ишлаш жуда қийин эди. Футболчиларнинг орасида фақат бир киши инглизчани биларди. Албатта, ўйинчилар биз билан ҳамкорлик қилишни истардилар, лекин мураббийдан ҳайиқиб турардилар. Мозамбик терма жамоасини таклиф қилиш менинг хатоим бўлди.

Бизга Сьерра-Леоне терма жамоаси қолганди.  Афғонистонга қарши ўйин олдидан уларга кўрсатмалар бердик:
- Очиқ футбол ўйнанглар. Ғалаба қозонишингиз мумкин, аммо тотал тўртта голдан кам бўлмаслиги керак.
Йигитларимиз ажойиб ўйин кўрсатдилар ва афғонлар устидан 6:1 ҳисобида ғалабага эришдилар. Охирги ўйинда улар Непал билан учрашардилар. У жамоада ҳам «ўз» одамларимиз бор эди. Сьрра -Леонега 2,5 кўринишда фора бердилар. Биз 3,5 таклиф этишимиз керак эди. Абу Бакарга шундай тушунтирдим:
- Биринчи бўлим голларсиз. Иккинчи ярмида эса 4 ёки 5та гол урасизлар. Непалликлар бу ишда ёрдамлашиб юборадилар.
Непалликлар билан учрашган пайтимизда Адмир жуда ҳайрон бўлди. Чунки уларнинг бўйи паст эди.
- Сизлар ростдан ҳам футболчимисизлар? -дея ҳайрон бўлиб сўради у.



Дастлабки дақиқалардан Сьерра-Леоне ҳужумга ташланди. Кўринишидан улар гол киритиш керак бўлмаган биринчи бўлимдаёқ режани бажаришмоқчига ўхшардилар. Ҳаяжонланиб кетдим. 20-дақиқада африкаликлар ҳисобни очишди, орадан кўп ўтмай уларнинг бир ўйинчиси қизил карточкага лойиқ топилди. Ваҳоланки, улар ўйинни иккинчи ярмида яна тўртта гол киритишлари керак эди. 40-дақиқада непалликлар ҳисобни тенглаштиришди. Биз ҳисобдаги фарқ учун тоталга тика бошладик. 75-дақиқага қадар непалликлар одатдагидек ўйин кўрсатишди. Бахтимизга уларнинг марказий ҳимоячиси шерикларига нимадир деди. Энди улар Сьерра-Леоне терма жамоасининг ўйинчиларини осонликча ўтказиб юборардилар. Африкаликлар жамоаси 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Тотал иш берди, ҳисобдаги фарқ учун тикилган ставка эса йўқ. Абу Бакар билан яна учрашдим:
- Аҳмоқ, нималар қилиб қўйдинг?
- Бизни алдайсан ва турнир билан хайрлашамиз шекилли, деб ўйлабман.
- Сизларни бу ерга мен олиб келгандим шекилли...
- Мен шунчаки эҳтиёт чорасини кўрмоқчи бўлдим.
- Тентак, биринчи бўлимда киритган голингиз эвазига ҳаммаси барбод бўлди.
Тотал 2,5 ёки 3,5 бўлганидан кейин ҳар бир киритилган гол эвазига ставка ортиб бораверади. Ҳисоб очилмай турган паллада тоталга ставка таклиф қилишимиз мумкин эди. Аммо непалликларнинг голидан сўнг коэффициентлар тушиб кетди. Биз деярли ҳеч нарса ютмадик ва Абу Бакар билан шерикларига пул тўламадик. Непалликлар эса ўз улушларини олдилар. Оқшом тушганидан кейин мен, Адмир, Дино ва Абу Бакар биргаликда кечки овқатга йўл олдик. Абу Бакар жиддий суҳбатга тайёр эмасди.
- Ҳой йигитлар, бу эгизак минораларни қаранглар, - деди у ҳайратини яшира олмай. - Айниқса, чироқлар ёғдусида миноралар янада чиройли кўринар экан!
Дино ғазаб отига минди. У қўлидаги санчқи билан Абу Бакарга ташланиши мумкин эди.
- Бас, эҳтиросингизга эрк берманг,  - дея ўртага тушди Адмир.
Аммо бир неча бокал пиво ичганидан кейин Абу Бакар ўзгариб қолди:
- Биз бу ерга пулларга ишлаш учун келдик! Ўзимизга пул тўлаётганларга бўйсунишимиз керак. Сизлар нима десанглар, шуни бажарамиз.
- Ниҳоят бу ярамас ўзига келди,  - дея хотиржам тортди Дино. - Эҳтимол, ўйиндан олдин ҳам уни ичириб қўйганимиз яхшимикин?
Ўша кунги кечки овқатдан сўнг сьерра-леонеликлар билан ҳеч қандай муаммолар юзага келмади.
- Бизга тўртта гол керак. Буни ўзинглар киритишингиз ёки дарвозангиздан ўтказиб юборишингиз мумкин.
Иккинчи бўлимнинг ўрталарида улар 2:0 ҳисобида олдинда борардилар. Лекин кейинчалик хотиржамликка берилиб кетишди ва ҳисоб тенглашди. Ўйин қўшимча бўлимларда давом этадиган бўлди. Пенальтилар сериясида улар Вьетнамга ютқазиб қўйдилар. Агар Сьерра-Леоне финалга чиққан тақдирда биз янада кўпроқ пулларга ишлаган бўлардик.

ДАН ТАН ЯНА ХАСИСЛИК ҚИЛДИ
Дан қилган барча меҳнатларим учун менга бор-йўғи 10 минг доллар берди холос. Чойчақа. Сингапурга  қайтдим. Ўзини Сьерра-Леоне терма жамоасининг сардори сифатида таништирган дўстим Ассалан футбол ўйнарди. У мени миллий дивизион финалидаги ўйинига таклиф қилди. Ассалан майдонда баланд бўйи ва ўзига хос соч турмаги билан бошқалардан ажралиб турарди. Биринчи бўлим мобайнида унинг оёқларига бирор марта ҳам тўп тегмади. Икки сафар у бош билан зарба берди. Шу билан бирга дўстим шерикларига доим бақириб турди. Ассалан даҳшатли футболчи эди. Бир сафар ундан шундай сўрадим:
- Ассалан, агар уч ой тинмасдан машқ қилсанг, Какани тўхтатиб қола оласанми?
- Албатта.
- Эсингни еб қўйибсан.
Ассалан сал бўлмаса Грецияда пайдо бўлиши мумкин эди. У Дандан ўзини грек клубига жойлаштириб қўйишни илтимос қилганди. Чунки Даннинг синдикати ўша жамоага ҳомийлик қиларди.
- Ассалан, бу сенинг даражанг эмас, - деган жавобни олганди у.
Кунлардан бирида Ассалан орамиздаги ягона ҳақиқий футболчи бўлган Адмирни машғулотга таклиф қилди.
- Бу йигит чиндан ҳам ниманидир уддалайди,  - дея луқма ташлади Ассалан.
Дан футбол нима эканлигини умуман тушунмасди. У тўп ошириш ва ўйиндан ташқари ҳолат қай тариқа юз беришини билмасди. Дан Тан фақат коэффициентларни тушунарди холос.

(Давоми бор)

Ж.ЗАЙНОБУТДИНОВ таржимаси

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика