Latest news

00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  0 00:12ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль". Бошланғич таркиблар аниқ!  5 00:04ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт". Бошланғич таркиблар аниқ!  6 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  7 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5

Келди-кетдилар мавсуми бошланди. "Металлург" таркибда қандай ўзгаришларга қўл урди? News

Келди-кетдилар мавсуми бошланди. "Металлург" таркибда қандай ўзгаришларга қўл урди?

Мамлакат миллий чемпионати – Coca Cola Суперлига жамоалари 12-турдан сўнг ёзги таътилга чиқишди.

 5 июль санасидан эътиборан эса Ўзбекистон профессионал футбол лигаси ёзги трансфер ойнасини очди. Мазкур жараён шу ойнинг сўнгги кунигача давом этади.

Маълумингизким, Бекободнинг “Металлург” жамоаси биринчи давра мобайнида бир қатор ўйинчилари билан хайрлашганди: Никита Павленко, Евгений Макеев, Евгений Чумак, Андрей Шипилов. Энди шу футболчиларнинг ўрнини тўлдириш фурсати келди ва “Металлург” ёзги трансфер ойнасининг биринчи куниёқ янги ўйинчиларни ўз сафига қўшиб олди. Булар Иброҳим Ибрагимов ҳамда Бобур Давлатовлардир. Шунингдек, икки нафар ўйинчимиз ижарадан ортга қайтади. Биринчи даврани “Андижон”да ўтказган Муҳаммад Исаев ва “Нефтчи”да фаолият юритган Худойшукур Сатторовлар ҳам қадрдон жамоасига қайтмоқда.


Иброҳим Ибрагимов

Туғилган санаси: 2001 йил 12 январь.

Амплуаси –  ярим ҳимоячи.

Профессионал фаолиятини “Бунёдкор”да бошлаган (2020 йил). 

Икки мавсум давомида Иброҳим Иброҳимов “қалдирғочлар” сафида 6 та учрашувда асосий таркибда майдонга тушган: 2020 мавсумда 3 та ўйин – 95 дақиқа, 2021 йилда 3 та ўйин – 268 дақиқа. U-21 жамоаси таркибида эса 6 та учрашувда майдонга чиққан – 457 дақиқа ўйнаган, 1 та гол урган, 1 та голлик узатмани амалга оширган.



Бобур Давлатов

Туғилган санаси: 1996 йил 1 март, Янгиер шаҳри.

Амплуаси –  ярим ҳимоячи.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоасида 7 та учрашувда майдонга чиққан.

Профессионал фаолиятини “Машъал”да бошлаган (2012 йил). 

Сўнгги жамоаси – “Нефтехимик” (Россия). 

Ўйнаган жамоалари: “Машъал” (2012 йил – 5 учрашув – 0 гол), “Рубин” (2013 – 2014 йиллар – ёшлар таркибида ўйнаган), “Жетису” (2015 – 9 – 0), “Актобе” (2016 – 13 – 1), “Нефтехимик” (2017 – 5 – 0), “Локомотив” (2017 – 1 – 0), “Насаф” (2018-2019 – 31 – 5), “Нефтехимик” (2019-2021 – 15 – 0).

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика