Latest news

19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  3 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  1 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  0 17:22"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 17:10"Ал Батаэҳ" — "Ал Наср". Таркиблар маълум  3 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  4 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  33 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  6 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  11

"Келажак умидлари" тадбири бугун Яшнобод туманида давом эттирилди (фото+видео) News

"Келажак умидлари" тадбири бугун Яшнобод туманида давом эттирилди (фото+видео)

Ўзбекистон футбол федерацияси ташаббуси билан ташкил этилган болалар учун "Келажак умидлари" тадбири бугун Яшнобод туманидаги мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида давом эттирилди.

Бугун ЎФФ вакили Бегзод Арипов, Тошкент шаҳар футбол федерацияси вице-президенти Нодирхўжа Юлдашев, "Пахтакор" футбол клуби етакчилари Камолиддин Тожиев билан Жамшид Искандеров, "Odil Junior Carpi" футбол мактаби мураббийлари ҳамда сайтимиз ходимлари тумандаги 204, 244-ўрта мактаб, шунингдек 149, 557-болалар боғчаларида бўлиб, болакайларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг байрам совғаларини топширишди.

Тадбир шунчаки болаларга совға улашишдан иборат бўлмади, балки ҳар бир боғча ва мактабдаги болакайлар билан турли спорт тадбирлари ҳам ташкил қилинди. Болалар ўртасида қизиқарли эстафелар ўтказилди. Айниқса 204-ўрта мактабдаги футбол мусобақаси жуда қизғин кечди. Бунда Жамшид Искандеров бошчилигидаги болалар жамоаси Камолиддин Тожиев жамоасига қарши баҳс олиб борди.

Албатта, бу тадбир ҳам футболсиз ўтмади. Болажонлар тўп тепиб ўйиндан завқ олишди. Ҳамманинг эътиборини ўзига қаратган пенальтилар серияси эса болакайларнинг ўзига ҳам жуда манзур бўлди. Эртага бундай тадбирлар пойтахтнинг барча туманлари бўйлаб яна давом эттирилади. Энг асосийси Янги йил байрами арафасида болажонларнинг кайфияти кўтарилса бўлгани.

TAS-IX


























Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика