Latest news

11:44Жаҳон футболидаги глобал ислоҳотлар ва имкониятлар — Жанни Инфантинонинг FIFA раҳбари сифатидаги фаолиятига 10 йил тўлди  0 11:28Терма жамоалар ва клубларни қўллаб-қувватлашнинг янги молиявий механизмлари ишлаб чиқилмоқда  0 10:58Хуршид Ғиёсов: "Буни ҳаёт кўрсатади"  0 10:28"Барселона" етакчиларидан бири: "Тўп Винисиусда бўлса, фақат ибодат қилиш қолди"  6 10:00"Реал" ва "Ман Сити" италиялик ҳимоячи учун курашмоқда  0 09:35Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Осиё кубогига борадиган таркиби маълум  0 08:50The Telegraph АПЛ мавсумидаги топ-10 трансферни эълон қилди  0 08:22"Барселона" президенти: "Биз 2023 йилда уни қайтариб олишга ҳаракат қилдик, лекин Месси "Интер Майами"га ўтишни қарор қилди"  8 07:56EЧЛдан шармандали тарзда чиқиб кетганидан сўнг жамоа бош мураббийи нималар деди?  7 07:25Жамшид Искандеров: "Ҳақиқатдан ҳам бундай гап-сўзлар бўлди  20 04:38"У менга ҳатто илтимос ҳам қилмай қўйди" — Педри Ферран Торреснинг "шахсий ҳайдовчисига" айлангани ҳақида ҳазиллашди  0 04:25ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!  30 00:45ЕЧЛ. Сёрлотнинг хет-триги "Атлетико"ни 1/8 финалга олиб чиқди  8 00:40ЎФА "Олимпик" клубидаги маошлар муаммоси бўйича баёнот берди  9 23:46"Лапорта борган сари Трампга ўхшаб қолмоқда" — Виктор Фонт "Барселона"даги янги можароларга муносабат билдирди  9

Кейсуке Хонда “Тойота” совринини қўлга киритди News

Кейсуке Хонда “Тойота” совринини қўлга киритди

ЖЧ-2014 саралаш ўйинларида Осиё қитъаси иштирокчилари орасида энг кўп гол ургани учун Япония миллий терма жамоаси футболчиси Кейсуке Хонда “Тойото” компаниясининг соврини билан тақдирланадиган бўлди.
Маълумки, бу соврин саралаш босқичида энг кўп тўп киритган футболчига берилади ва Хонда 5та гол уришга муваффақ бўлди.

Хонда бу борада жамоадошлари Риёчи Маеда ва Шинжи Оказакидан иккита тўпга ошди. Шунингдек, Аҳмад Хайел (Иордания), Жавод Некунам, Ризо Гучаннажод (ҳар иккаласи Эрон), Ли Кюн Хо (Ж.Корея), Тим Кейхил (Австралия) каби футболчилар ҳам учтадан тўп киритишди.

Хонда ўзининг бешта голидан учтасини Иорданияга дарвозасига ва биттадан голни Уммон билан Австралия дарвозасига урди. Энди у кўпчилик ўйлаётганидек, “Тойота” компанияси томонидан енгил автомобиль билан эмас, балки 3 миллион иена (Япония пул бирлиги) миқдоридаги сумма билан тақдирланади. Бу эса 30 минг АҚШ доллари деганидир. Қуйида ЖЧ-2014 саралаш ўйинларида энг кўп гол урган 10та осиёликни келтириб ўтамиз. Рўйхатнинг 10-поғонасини Санжар Турсунов ўзининг иккита голи билан банд этган. Биздан шунингдек, Улуғбек Бақоев билан Баҳодир Насимов ҳам иккитадан тўп киритишди. Сервер Жепаров, Одил Аҳмедов, Жасур Ҳасанов ва Олег Зотеев саралаш баҳсларида биттадан гол уришди.

1.   Кейсуке Хонда (Япония) – 5
2.   Жавод Некунам (Эрон) – 3
3.   Шинжи Оказаки (Япония) – 3
4.   Тим Кэйхил (Австралия) – 3
5.   Аҳмад Хайел (Иордания) – 3
6.   Майеда Риёчи (Япония) – 3
7.   Ли Кюн Хо (Ж.Корея) – 3
8.   Ризо Гучаннажод (Эрон) – 3
9.   Аҳмад Муборак (Уммон) – 2
10.   Санжар Турсунов (Ўзбекистон) – 2

Х.Холиқов тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика