Latest news

08:46Opta АПЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини эълон қилди  0 08:15Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  2 07:41Месси майдонга тушманган баҳсда Суарес бош қаҳрамонга айланди  2 07:15Суперлига. "Динамо" сафарда камбэк амалга оширди, "Навбаҳор" эса ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади  0 00:50U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Баҳрайнни ўта йирик ҳисобда таслим қилди  0 00:42Отабек Нарзуллаев: "Бугун айниқса ҳимояда кўп хато қилдик"  4 00:25Вадим Абрамов : "Ғалабадан хурсандман, лекин бундай ўйнаш керак эмас"  4 23:31"Милан" "Брюгге"дан салкам 40 млнлик трансферни амалга оширди  0 23:25Сергей Лушчан: "Тенг кучли жамоалар кураши гувоҳи бўлдик"  2 23:15Расман: Томас Мюллер Канада клуби сафига бориб қўшилди  0 22:50Иван Бошкович: "Асосийси жамоамизда ўйин бор"  2 22:25"Бавария" Emirates билан 7 йиллик шартнома имзолади  0 22:00Суперлига. Дарвозаларга 6 та гол урилган оқшомда "Динамо" камбэк эвазига "Машъал"дан устун келди   29 21:30"Челси" ўз ярим ҳимоячисини таҳминан 30 млн фунтга сотди  0 21:10Суперлига. "Навбаҳор" ўз уйида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади  42

Кечаги вазиятга Англия нашри ҳам эътибор қаратди News

Кечаги вазиятга Англия нашри ҳам эътибор қаратди

Хабарингиз бор, кеча Таиландда бўлиб ўтаётган "Қирол Кубоги" халқаро турнири доирасида Ўзбекистон (U-22) - Жанубий Корея (U-22) баҳси бўлиб ўтди. Бунда вакилларимиз 0:1 ҳисобида имкониятни бой беришди.
Ўйиннинг охирларида эса кўнгилни хира қиладиган ҳодиса рўй берди. Аввалига Жалол Машарипов кореялик футболчини тепгани учун четлатилди, ундан кейин Тоҳир Шамсиддинов рақиб ўйинчисини очиқчасига дўппослади. Бу вазиятга Англиянинг машҳур нашрларидан бири "Mirror" ҳам эътибор қаратди.

Хусусан "Mirror"нинг расмий сайти www.mirror.co.uk да ўша вазият туширилган видеолавҳа жойланди ва Машариповнинг зарбаси кунг-фу усулида тепиш дея баҳоланди. Шунингдек, сайт мухлислар ҳукмига бир нечта саволни ўртага ташлаган. Хусусан, "Жанубий Корея ўзбекистонлик фтуболчиларнинг жиғига тегиш учун нима қилди?", "U-22 терма жамоаси ҳақида кимдир эшитганми? Уларни нима жин урди?", "Мусобақа "Қирол Кубоги" деб номланади: лекин бу футбол мусобақасими ёки "қонли ўйинми?", "Ўзбекистонлик футболчи бунақа тепишни ЖЧ-2010 финалида "ўзини кўрсатган" Найжел Де Йонгдан ўрганмаганми?"

Бундан ташқари, сайт ўша саҳифага "Қайси футболчи Ўзбекистон терма жамоасига мос тушади?" деган сўровномани келтириб ўтган ва вариантлар сифатида Жоуи Бартон, Рой Кин, Найжел Де Йонг ва Диего Костани мисол қилган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика