Latest news

23:56"Сельта" — "Барселона". Таркиблар маълум  0 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  7 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  8 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 21:35"Манчестер Сити" — "Тоттенхэм". Холанд ва Сон Хён Мин асосий таркибда  2 21:10"Милан" — "Ювентус". Таркиблар маълум  6 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  2 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  7 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  4

"КЕЧА, БУГУН, ЭРТАГА" меҳмони - Илёс ЗЕЙТУЛЛАЕВ (II қисм) News

"КЕЧА, БУГУН, ЭРТАГА" меҳмони - Илёс ЗЕЙТУЛЛАЕВ (II қисм)

Илёс Зейтуллаев билан бўлиб ўтган суҳбатимизнинг иккинчи қисмини мутола қилинг.
ДЕВОРДАГИ СУРАТЛАР БИЛАН МАЙДОНДА

- Юқорида айтиб ўтдингиз, деворингизда осилиб турган Зидан ва Недвед каби юлдузлар билан кўп ўтмай бир майдонда машғулот ўтказдингиз. Илк таъсурот қандай бўлган эди?
- ТВда томоша қиладиган ўйинчиларинг билан бир майдонда машғулот ўтказишни унутиб бўлар эканми. Мен нафақат уларнинг машғулотларига, балки инсоний жиҳатларини ҳам кузатар эдим. Улар майдодагина чемпион эдилар, майдон ташқарисида сенинг касбинг улар учун аҳамиятсиз. Жамоанинг кир ювувчи ходимига ҳам, майдон суғорувчисига ҳам бир хилда илқ муомула қилар эдилар. Улар, футболда чемпион бўлиш учун комил инсон сифатида етук бўлиш кераклигини ўзларига шиор қилиб олганлар. Дель Пьеронинг муваффақияти нимада? Шу кунгача у бирон маротаба сариқ матбуотнинг бош саҳифасидан жой олмади, сабабики клуби ва оиласига содиқ қолди. Аёлига хиёнат қилмади.



- Дўстни чўнтакдаги даромадга қараб танлаш керак эмаслигида ҳикмат катта экан?
- Тўғри. Бу футболчилар агар шундай ҳаёт йўлини танлаганларида, бундай имкониятга эга эдилар. Келинг, бир воқеани айтиб бераман. Ёмғир ёғаётган эди. Будянский билан кир ҳолатда машғулотдан чиқдик. Фаолиятининг асосий қисмини «Ювентус»да ўтказган уругвайлик Монтеронинг эсласангиз керак? А-Сериянинг энг кучли ҳимоячиси эди. Олдимизда бир машина тўхтади ва Монтеро бизга қараб, машинага чиқишимизни айтди. Энди келган эмасмизми, тилни яхши билмайман. Унга машинани лой қилишимизни айтиб, ўзимиз кетишимизни тушунтирдим. Шунда Монтеро биз бир жамоа эканлигимизни такидлади ва кейинчалик машғулотларда ҳам бизга ёрдам бера бошлади. Кейин билсам бу жамоанинг анъанаси экан. Унга ҳам қачонлардир жамоанинг фахрийси шундай муносабат билдирган, бугунги ёшлар эса йиллаб ўтиб шундай йўл тутади.
Давидс ҳақида эсласам, жуда ҳам ёпиқ инсон эди. Аммо машғулот пайтида ўз маслаҳатларини аямасди. Бу ёш футболчи учун жуда муҳим.

- Содиқлик бўйича италиялик футболчиларга етадигани йўқ. Бунинг асосий сабаби нимада, масалан Тоттини олайлик, қандай гранд жамоалар уни ўз сафида кўришни истамади?

- Буни «Бандиера» дейдилар, яъни жамоанинг юраги. «Рома» деганда Тотти, «Ювентус» деганда эса Дель Пьеро тилга олинади. «Интер»да Занетти. Римда яшаш ва Римнинг сардори бўлиш Тотти учун улкан шараф. Уни «Романо» дейишади. Дель Пьеро эса «Ювентус»нинг тимсоли.

- Сизга кўпроқ кимни кузатиш ёқарди, Зидан ёки Дель Пьеро, Роналдони ҳам унутмаган ҳолда?

- Зидан мен учун бошқа олам. Машғулотлардан кейин Дель Пьеро майдонда қолиб жарима тўпларини тепарди. Недвед ва Давидс ҳам. Уларни томоша қилар эканман, ниманидир олишни истар эдим. Зидан ўта мураккаб бўлган ҳаракатларни, жуда осонлик билан амалга оширар эди.



- Баъзан машғулотларда футболчи мураббийдан ўзига керакли машқларни олмайди. Шунда қўшимча машғулотларнинг фойдаси катта бўлса керак?
- Якшанба куни ўйин дейлик, Дель Пьеро учун жарима зарбаларини тепиш жуда муҳим, аммо у машғулот давомида бундай имкониятга кўп ҳам эга бўлмайди. Шунда у 15 дақиқа қолиб, токи ўз мақсадига етишмагунига қадар жарима зарбаларини тепар эди. Давидс эса махсус элементлардан  фойдаланган ҳолда, тўп билан тезлик билан ҳаракат қилишни машқ қиларди. Улар қачон, қай тартибда машғулот ўтказишни билардилар. Баъзан ҳафтасига учта ўйин бўлади. Бундай пайтда қўшимча машғулот ўтказишмайди. Аксинча тикланиш ишларига жиддий эътибор қаратишади.
Шу фурсатдан фойдаланиб, мен ёшларга бирон бир жиддий мақсадга эришишни истасалар, уялмасдан машғулотлардан кейин қолиб ишлашларига маслаҳат берган бўлар эдим. Балки атрофингизда сизни ҳаракатингиздан куладиганлар бўлар, аммо сиз ўзингиз учун ишланг ва уялманг.

ПАЛОВ ЁКИ СПАГЕТТИ?

- Бироз ҳазил савол бераман. Агар Италияда ҳам чойхона бўлганида Дель Пьерони кўрган бўлармидик? Нега бундай саволни беряпман, истеъдодли ёшларимиз бугун қўлга киритаётган ютуқларидан сармаст бўлиб қоляптилар. Хориж матбуотини ўқиймиз, эшитамиз, у ерда ҳам ичкиликка берилган футболчилар бўлади, аммо майдондаги ишни ҳам қойиллатишади...
- Футболчи шундай инсонки, у эл назарида бўлади. Мухлислар унга тақлид қилишади. Шундай экан маъсулиятни хис қилиш керак. Алкогол маҳсулотига келсак, мен унга қаршиман. Балки, Италия ва Францияда чойхона йўқдир, аммо ресторанлар кўп. Бу кўпроқ футболчининг ўзига боғлиқ. Бир бакал вино ичишингиз мумкин, аммо бу анъанага айланиб қолса ёмон. Куни кеча белгиялик мутахассиснинг интервьюсини ўқидим. Шундай давр бўлдики, бу мамлакатнинг футболи на ўсмирлар, на МТЖ доирасида бирон бир натижага эришди. Бугун эса яна етакчилар сафига қўшила олди. Бир куни ўсмирлар терма жамоасининг ҳужумчиси бесабаб машғулотга белгиланган вақтда келмайди. Шунда Белгия ФФ иккиланмасдан уни 2 йилга дисквалификация қилади. Кўплаб танқидлар бўлди. Агар шу иш қилинмаганида, иккинчи футболчи ҳаёлидан ўтказарди, нега у кеч келади-ю, мен вақтида келишим керак деган. Натижада тизим бузилади. Ёки Франция терма жамоасини олайлик, бутун таркибни алмаштириб ташлашди. Футболда алмаштириб бўлмайдиган футболчи йўқ.

- Бизнинг МТЖ ЖЧга чиқишни истаётган экан, демак ёшликдан тартибимизни яхшилашимиз керак?
- Футбол шундай нарсаки, унда ўрганишдан тўхтаб қолиш керак эмас.



- Ёшликдан топилган пул футболчини қанчалик бузиши мумкин?
- Агар ёшликда футболчига биз катталар тўғри йўл кўрсата олсак пул уни бузмайди. Пулни тўғри сарфлашни ёшликдан ўрганиш керак.

- Италия футболидаги ОАВнинг ўрни қандай? Бизда ҳамма футбол кишилари ҳам ОАВни ҳурмат қилмайди?

- Нега?

- Билмасам, лекин сўнгги икки йилда олдинга қадам ташлангандек.
- Тўғрисини айтсам сиз мени меҳмонга таклиф қилдингиз, ҳаммаси профессионал кўринишда бўлди. Офисингизга ташриф буюрдим, ўсиш катта. Сиз каби ёшлар бугун ОАВда кўринмаётгандирсиз, лекин йиллар ўтгач қанчалик катта иш қилганингизни кўрасиз. Футбол кишиси ўзини ОАВ ходимидан устун қўйиш керак эмас. У ҳам шу соҳанинг вакили. Футболчи ОАВсиз ўз номига эга чиқа олмайди. ОАВ бўлмаса на мухлис, на хориждан скаут сени пайқайди. Футболни тана дейлик, ОАВсиз футбол, бу қўлсиз тана.

- Клубларнинг матбуот хизматига бўлган эътибор ҳам юқори эмас. Баъзан хориж клубларининг раҳбарлари ўз журналисти билан бир товоқдан таом ейишини кўриб ҳавасимиз келади. Италияда матбуот котибига бўлган эътибор қандай?

- Италияда ҳамма жамоада ишлар зўр йўлга қўйилган дея омлайман. У ерда ҳам энди ўсишга эришаётган клублар бор. «Ланчано»ни олайлик. Матбуотимизда бир қиз ишларди. C-Серияда иштирок этаётганимизда у ўзининг қизиқиши билан клубга ёрдам бериб юрди. Баъзи суҳбатларимизда пулдан қийналишини айтарди. Унда ҳам молия томонидан қийинчилик бўлди. Б-Серияга чиққанимиздан кейин «Ланчано» ўз имиджини ҳимоя қилиши ва Италияда номига эга бўлиши учун матбуот хизматига катта эътибор бера бошлади. Агар бизнинг клубларимиз ҳам матбуот хизматига катта эътибор беришса ва сайтларида ўз шаҳарларини чиройли қилиб ёритиб берсалар, юртимизга келиши мумкин бўлган легионерларнинг сифати ошади. Масалан кўҳна шаҳар Самарқанднинг «Динамо» жамоаси. Агар клуб сайтида буни очиб бера олинса, бу ерга келадиган яхши ўйинчилар сони ошади.

АГЕНТНИНГ АЛДОВИ

- Италияда кўп маротаба жамоа ўзгартиргансиз, бунинг сабаби нимада?
- Ёшликда хато қиласан. Атрофдагиларнинг гапига ҳам кирганман. Лекин айбни уларга тўнкаш ниятида эмасман, боиси сўнгги қарорни ўзим қабул қилар эдим. «Верона»да қолишимни мухлислар ҳам исташар эди. Агентим эса «Пескара»га кетишимни айтди. Кейин «Женоа»га ўтдим. Футболчи учун кўп жамоа алмаштириш яхшиликка олиб келмайди.

- Сиз тарк этган клублар кейинчалик А-Серияга чиққанлар, алам қилганми?
- «Женоа»да ўйнаганимда А-Серияга чиқдик. Б-Серияда яхши мавсумни ўтказганимни эслайман. Ёки «Верона»ни олайлик, менга Италияда энг ёққан шаҳрим.

- Нима учун «Ювентус»да муаммога дуч келдингиз?

- Бу ерда мен ва Будянский иккимиз хато қилган эдик. Биз «Ювентус»га тегишли бўлиб турган пайтимиз, агентимиз Россиядан таклиф борлигини айтади. Биз эса Будянский билан унинг гапига кириб Россияга кетдик. Агентимиз ёшлар билан 5 йиллик шартнома имзолаш мумкин эмаслигини айтиб, айнитди. Аслида, «Ювентус» қонун доирасида иш қилган бўлган. «Ювентус» аъзоси бўлганлигимиз учун Россиянинг кўплаб жамоалари бизни ўз сафида кўришни истаган эди. Биз эса бунга алдандик. Моджи иккимизга нотўғри иш қилаётганлигимизни айтган эди, аммо энди ҳаммаси ҳақида гапиришдан фойда йўқ. Шундан кейин туринликларнинг ишончини йўқотдик.



- «Реджина» сафида А-Серияда ҳаракат қилдингиз. Ўтказган икки ўйинингиздан бири «Интер», иккинчиси «Ювентус» бўлди. Нега Моцари сизни ўртамиёна жамоаларга қарши ўйинларда синамаган?
- Аниқ билмайман. Уйимизда «Парма» билан ўйнаганмиз. Стадион тўла мухлис. Ҳар доим майдонга тушишни истар эдим, аммо...

- Кальчополи воқеасини эсласангиз?
- Бу пайтда мен таътил ўтказиш учун уйга келган эдим. Италиядаги дўстларимдан бири сайтдаги хабарлар ҳақида ўқишимни айтди. Чунки мен таътил пайтида футболдан ташқарида, оилам даврасида бўлишни ёқтираман. Бу воқеаларни, ачиниш билан ёдга оламан. Бу ишда иштирок этган кишлар рўйхатида мен билан бирга футбол ўйнаган футболчилар ҳам бор эди.

- Вино, спагетти, мода ёки опера?
- Авваллари ёшлигимда модага қизиқар эдим. Спагеттини эса бошида ёқтирмадим, кейин эса ун оддий макарон эмаслигини тушундим.

- Агар спагетти рингда паловга қарши чиқса?

- Палов нокаут қилади, чин сўзим (кулади).

БИЗНИКИЛАР ИТАЛИЯДА ТЎП ТЕПА ОЛАДИЛАРМИ?

- Б-Сериядаги ўртача маош ҳақида ахборот бера оласизми? Истеъдодли ёш ўйинчимиз у ерда 20 000 АҚШ доллари миқдорида маош ишлай оладими
- Йилигами?

- Йўқ, ойига.
- Ҳозир Б-Серияда 1 йилда шунча суммани ишлаш катта натижа бўлиб қолди. Аввало Италияга келадиган футболчи ўзини шу суммага мос ўйинчи эканлигини исботлаши керак. Жамоамизда «Ювентус»дан ижарага келган футболчилар бўлар эди. Улар маошни туринликлардан олишарди, ойига 1500 евро. Агар ҳозир унга 20 000 евро маош берсангиз, эртага у ўйинчини топа олмайсиз.

- Ўзбекистонга келаётган легионерларнинг маоши 10 000 АҚШ долларигача етади. Ундан катта оладиганлар ҳам топилади. Шу пулга, Б-Сериядан яхши италиялик футболчини олиб келса бўладими?
- Менимча, ҳа. Лекин аввал уларга таклиф билан чиқиш керак. Ҳаётда пулданда муҳим нарсалар бор. Масалан, Ўзбекистон тарихий мамлакат. Италиянлар эса табиатан қизиқувча бўладилар. Мен жамоадошларимга Самарқанд, Бухоро ва Хива каби шаҳарларни суратларини кўрсатсам ҳайратга тушадилар. Шундай ўйинчилар борки, 1-2 йиллик фаолиятини тарихий шаҳарларда ўтказишга йўқ демайдилар. Шаҳсан мен Ўзбекистонда туғилганим билан фахрланаман. Жамоадошларим Ўзбекистон ҳақида сўрасалар, дарҳол Роберто Веккьонини эслайман. Бу қўшиқчини Буюк ипак йўли маркази Самарқанд шаҳри ҳақида айтган қўшиғи Италияда хит бўлган. Улар наҳотки бу сенинг юртинг бўлса деб ҳайратланишади. Агар таклиф бўлса, улар Ўзбекистонга келишади.

- Фаолиятингизни якунига етказганингиздан сўнг айнан шу борада Ўзбекистон футболига ҳисса қўшиш ниятингиз йўқми? Бизнинг клубларимизга қараганда, сизни Италияда танишларингиз жуда кўп.
- Ҳар бир кишининг ўз режаси бор. Тўғрисини айтсам, мен бу ҳақда ўйлаб кўрмаганман, хоҳиш ҳам йўқ. Мени режам бошқачароқ. Ўзбекистонда Италияда ўрганганларим билан ўртоқлашмоқчиман, бунинг учун фаолиятимни болалар футболидан бошлашни истайман. Кўпчилик мени Италияда қолиб кетса керак деб ўйлайди. Йўқ, мен Ўзбекистонни шу қадар соғинганманки, унинг ҳавоси, одамлари жуда ҳам етишмаётганлигини хис қиламан. Шунча йил ватандан айро юрганим етади. Халқободда «Соҳибкор»нинг собиқ базаси бор. Нега шу ерни оёққа тургазмай? Бу ерда болаларни футболга жалб қилиб турнирлар ўтказсам дейман. Халқободдаги базани укамга ташлаб кетган эдим. Ислом Иномов билан шу базага келиб ёшглимизни эслайман. Теннис ўйнар эдик. Фаолиятимни якунласам, бу ерда футбол мактабим бўлади.



Суҳбатимиз якунига етгач футболчи таҳририят ходимлари иблан яқиндан танишди. Ҳаттоки мен билан «Sony Plastation-3» ўйнаб, ё атайлаб, ё ростан мағлубиятга учради. Учрашувда «Барселона» Мадриднинг «Реал» жамоаси устида 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Фаолиятини деярли Ўзбекистонда давом эттириши аниқ бўлиб турган футболчига, бир кун ўтиб «Торино» жамоасидан, Хорватияга ижарага берилиши шарти билан таклиф тушди. Табиийки Зейтуллаев бу таклифни рад этмади ва 3 кун ўтар ўтмас яна Европага учиб кетди.


Футболчининг 11 кишидан иборат таркиби қуйидагича кўриниш олди:
Дарвозабон: Рафаэл
Ҳимоячилар: Кассани, Амента, Монтеро, Иномов
Ярим ҳимоячилар: Каморанези, Песотто, Исроилов, Зейтуллаев
Ҳужумчилар: Гейнрих ва Дель Пьеро


Нодирхўжа Юлдашев суҳбатлашди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика