Latest news

20:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро" (матнли трансляция)  12 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  0 19:20ЎФА нега жим?  3 19:04Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  14 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  6 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  13 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  2 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  2 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  5 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  9 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  46 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  16

Кеча 0:5 ҳисобида ютқазган Сурия таркибида кимлар ўйнади? News

Кеча 0:5 ҳисобида ютқазган Сурия таркибида кимлар ўйнади?

Сурия терма жамоаси Тошкентга келишдан олдин Эронга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиб йирик ҳисобда мағлуб бўлди.

Кеча Теҳрондаги "Озоди" стадионида кечган баҳсда Эрон йирик 5:0 ҳисобида зафар қучди. Бу ўйинда Меҳди Тареми учта гол уриб хет-трик муаллифи бўлди. 

Бу ўйин Марк Вильмотс учун Эрон терма жамоаси устозлигидаги дастлабки учрашув бўлди. Албатта, йирик ҳисобдаги ғалабадан кейин бельгиялик мутахассиснинг хурсанд бўлгани шубҳасиз. 

Сурия терма жамоаси навбатдаги беллашувни Ўзбекистонга қарши 11 июнь куни ўтказади. Ўтган йил Эктор Купернинг ҳам терма жамоамиз бош мураббийи сифатидаги илк ўйини Сурияга қарши кечиб 1:1 ҳисоби қайд этилганди. 

Кечаги ўйинда Сурия термасининг қандай таркибда тўп тепгани кўпчиликни қизиқтириши шубҳасиз. Терма жамоа бош мураббийи Фажр Иброҳим ушбу баҳсда 17 нафар футболчини синаб кўрди. Улар орасида 11 нафари легионер. Сурияликлар таркибида биргина Омар Ал Сомани ҳисобга олмаганда бошқа юлдуз ўйинчи кўринмаяпти. Бу йилги ОЧЛда ҳам Суриядан фақат Ал Сома ўйнади. Айнан унинг голи "Ал Аҳли" учун гуруҳдан чиқишига катта туртки берди.

 


Эронга қарши ўйнаган Суриянинг таркиби: 

Дарвозабон:

№23. Аҳмад Маданиа, 29 ёш ("Ал Жайиш", Сурия)


Ҳимоячилар:

№15. Алаа Ал Шбли, 29 ёш ("Ал Нажаф", Ироқ)

№3. Моайад Ал Ажан, 26 ёш ("Ал Қува Ал Жавия", Ироқ)

№5. Омар Ал Мидани, 25 ёш ("Пирамидс", Миср). 

№4. Шуаиб Алали, 29 ёш ("Ал Ваҳда", Сурия). 


Ярим ҳимоячилар:

№14. Тамер Ҳаж Муҳаммад, 31 ёш ("Оҳод", Саудия Арабистони). 

№8. Маҳмуд Ал Мавас, 26 ёш ("Умм Салал", Қатар)

№20. Халед Мобайед, 26 ёш ("Ал Ваҳда", Сурия)

№21. Моҳаммад Ал Мармур, 23 ёш ("Сафа", Ливан)


Ҳужумчилар: 

№12. Муҳаммад Алвакид, 33 ёш ("Ал Жайиш", Сурия)  

№9. Омар Ал Сома, 29 ёш ("Ал Аҳли", Саудия Арабистони)


Захирадан тушганлар: 

№11. Абд Ал Малек Анезан, 30 ёш ("Ал Жайиш", Сурия)

№17. Аҳмад Дииб, 32 ёш ("Ал Нежма", Ливан)   

№16. Ҳамид Мидо, 26 ёш ("Қувайт СК", Қувайт) 

№10. Фирас Ал Хатиб, 35 ёш ("Ал Салмия", Қувайт)

№19. Аҳмад Ашкар, 23 ёш ("Ал Жайиш", Сурия)

№6. Амро Женят, 26 ёш ("Дофар", Уммон) 

Кўриб турганингиздек, жамоада ёши катта футболчилар етарли. Афтидан Сурия терма жамоасида авлодлар алмашинуви қийин кечаётганга ўхшайди. Кечаги ўйинда ҳаракат қилган легионерлар Ироқ, Миср, Саудия Арабистони, Қатар, Ливан, Қувайт ва Уммон клубларида фаолият олиб боришяпти. Ном жиҳатдан олиб қараганда биз улардан кучлимиз ҳамда 11 июнь куни бу рақибни мағлуб этишимиз лозим бўлади. 

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика