Каземиро МЮга ўтгани ҳақида яна бир бор гапирди
08 jul 2023 17:25
News
Каземиро МЮга ўтгани ҳақида яна бир бор гапирди
"Илк навбатда, оиламдагилар билан гаплашдим. Улар розилик билдиришди. Мен фаолиятим ва жисмоний ҳолатимнинг энг чўққисига чиққан пайтида топ-жамоадан кетиш имконияти пайдо бўлди ва бундай қарор чиқариш осон бўлмади. Орадан 2-3 йил ўтиб, "Реал"дан бошқасини истамасдим, чунки бу ёшда лигани ўзгартириш ва бошқа топ-клубга ўтишдан маъно йўқ.
Ўз ролимни АПЛда ҳам бажариб кўришни истадим. Мени қувонтираётган жиҳат шундаки, бу ер мен тасаввур қилгандек экан. Бу ерда осон ўйиннинг ўзи йўқ: ҳатто етакчи аутсайдер билан ўйнаётган ўйинда ҳам ғолибни тахмин қилиш қийин бўлади. Агарда 90 фоиз куч билан ўйнасангиз ҳам мағлуб бўлишингиз мумкин. Ҳозирги асосий мақсадим – МЮни етакчиликка қайтариш ва Бразилия билан жаҳон чемпиони бўлиш", – деди Каземиро.
Similar news
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Comments