Кайседо "Ливерпул"га ўтишни истайди
07 jan 2023 15:48
News
Кайседо "Ливерпул"га ўтишни истайди
21 ёшли ярим ҳимоячи "Ливерпуль" қишки трансферлар ойнасида майдон марказини кучайтириш учун ҳаракат бошлагани сабабли клуб қизиқишлари доирасига тушиб қолди. Жамоа устози Юрген Клопп бир нечта вариантларни ўрганиб чиқмоқда. Унинг ҳозирги таркибдан кўнгли тўлаётгани йўқ. "Брайтон" эса Эквадор терма жамоаси аъзосини бу ойда сотиш нияти йўқ. Улар ёш иқтидорни сотган тақдирда 45 млн фунт ишлаб олиши мумкинлиги айтилмоқда. Кайседонинг ҳозирги клубида узоқ қолиб кетмаслиги тайин. У аллақачон яқинларига қайси жамоада ўйнашни исташини билдирди ва амалий ҳаракатларни ҳам бошлади. Яқин орада у каттагина маблағ келтирадиган битимни қабул қилиши мумкин.
Кайседо жорий мавсум "Брайтон"нинг 17 ўйинида бир учрашувдан ташқари барча баҳсларда иштирок этди. Унинг ҳисобида 1 та гол ва 1 та голли узатма мавжуд.
Similar news
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...
Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко
Comments