Latest news

17:00"Ливерпуль" "Бавария" шартнома имзоламоқчи бўлган немисни илиб кетишга яқин  1 16:39Месси Аргентинанинг июнь ойидаги ўйинлари учун таркибга киритилди  0 16:06"Милан" ҳимоячиси "Реал"га ўз хизматларини таклиф қилди  1 15:40"Барселона" келаси мавсумда "Камп Ноу"га қайтишни режалаштирмоқда  5 15:13"Милан" Итальянони бош мураббийлик учун номзод сифатида кўрмоқда  1 14:46Палмер наздида дунёнинг энг яхши футболчиси ким?  10 14:22"Футбол олами". Хайр, "Насаф". Қойил, "Лочин". Ўзбекистон кубогида 4 та гуруҳ ўйинлари тугади  0 14:05Родри Мадрид фахрий медали билан тақдирланди  2 13:38"Челси" Англия терма жамоаси аъзосини кузатмоқда  0 13:11"Барселона" Шенснига ўринбосар қидирмоқда  6 12:43"Бавария" етакчиларидан бири билан шартномани узайтиришга тайёр  1 12:17Рубен Аморим: "Финалга тайёрланишнинг энг яхши усули – "Челси"га қарши ўйнаш"  4 11:42Хёйсен яқин соатларда "Реал"да тиббий кўрикдан ўтади  23 11:1838 ёшли Варди нима учун фаолиятини якунлаш нияти йўқлигини тушунтирди  1 10:51Анчелоттига Бразилия термасида кимлар ёрдам бериши маълум  2

Кахи Махарадзе: "Ал Айн" тўсиғидан ўтиш учун бор кучни ишга соламиз" News

Кахи Махарадзе: "Ал Айн" тўсиғидан ўтиш учун бор кучни ишга соламиз"

Бугун Осиё чемпионлар лигаси чорак финалда "Локомотив"нинг рақиби маълум бўлди.
"Темирйўлчилар" навбатдаги босқичда БААнинг "Ал Айн" клубига қарши баҳс олиб боришади. Биз ушбу янгилик ҳамда бошқа мавзулар юзасидан "Локо" етакчиларидан бири Кахи Махарадзенинг фикрлари билан қизиқдик.

- Кахи, ОЧЛ қуръа натижалари ҳақида нима дея оласиз?

- Бизга кучли рақиб тушди дейишим мумкин. "Ал Айн" ҳақида озми-кўпми биламан, чунки бу жамоага қарши ўтган йил "Пахтакор" сафида ўйнаганман. Сафарда 1:1 ҳисобини қайд этгандик. "Локомотив" ҳам дастлабки учрашувни сафарда ўтказади ва умид қиламанки, натижа биз учун ижобий кўриниш олади. "Ал Айн" тўсиғидан ўтиш учун бор кучни ишга соламиз.

- Нариги жуфтликда "Ал Жайиш" ҳамда "Ал Наср" баҳс олиб боради. Бунда кимнинг имкониятларини юқори баҳолайсиз?
- Буёғига кучсиз жамоанинг ўзи қолмади. "Ал Наср" билан бу йил бир гуруҳда кураш олиб бордик ва улар ҳам яхши жамоа. Агар ярим финалга чиқсак, балки яна шу клуб билан ўйнармиз.

- "Локомотив" Кубок ўйинида "Уз-Донг-Жу"ни 9:0 ҳисобида мағлуб этди. Шундай ҳисоб бўлишини кутганмидингиз?
- Йўқ, албатта. Мен рақиб дарвозасига тўртта-бешта гол урамиз деб ўйлагандим. Аммо 9:0ни ҳеч ким кутмаган бўлса керак.  

- Яна икки кундан сўнг "Локомотив" "Бухоро"га қарши майдонга тушади. Рақиб ҳақида нима дея оласиз?
- Тўғрисини айтсам, бу йил ҳисобидан "Бухоро"нинг ҳеч қайси ўйинини тўлиқ кўрмадим. Аммо рақиб сафида яхши футболчилар борлигини биламан. Бежизга бу жамоа "Пахтакор"ни Кубок баҳсларидан чиқариб юборган йўқ.

- Кахи, нима дейб ўйлайсиз, "Локомотив"га марказий ҳимоячи керакми?
- Бу савол менга эмас, мураббийлар штабига берилгани маъқул. Тўғри, охирги ўйинларда ҳимоячи сифатида ўйнаяпман ва бу мен учун қийинчилик туғдираётгани йўқ. Муҳими, дарвозада турмасам бўлгани, майдоннинг исталган чизиғида тўп тепишга ҳаракат қиламан.

"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.
Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика