Latest news

13:31"Ман Сити" Англия Кубоги учун "Кристал Пэлас" билан беллашади (превью)  1 13:01"Реал" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  4 12:10"Арсенал" 75 млн еврога форвард харид қилмоқчи  7 11:41"Реал" Родриго кетган тақдирда, унга эҳтимолий ўринбосар топди  2 11:17"Манчестер Юнайтед" мағлубиятлар сони бўйича клуб антирекордини янгилади  4 10:52“Ливерпуль" “Челси“ форварди билан шартнома имзоламоқчи  5 10:25“Манчестер Сити“ Тижани Рейндерсга қанча таклиф қилгани маълум  1 09:56МЮ Рэшфордга нарх белгилади  1 09:28“Ливерпуль“ 20 ёшли футболчига 60 миллион фунт беришга тайёр  3 09:00“Барселона“нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  26 08:35“Байер“ Флориан Вирцга нарх белгилади  6 08:05Суперлига. "Сурхон" — "Сўғдиёна" 2:1  2 08:03Аморим навбатдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  11 07:33Суперлига. Бугун 3 та учрашув бўлиб ўтади  6 02:15АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилди  13

Катта можаро. Қатар канали ЖЧ-2022 учун ФИФАга 100 млн. евро тўлаган News

Катта можаро. Қатар канали ЖЧ-2022 учун ФИФАга 100 млн. евро тўлаган

Қатарнинг давлат телеканали beIN Sports мамлакат 2022 йилдаги жаҳон чемпионатига мезбон сифатида тайинланиши учун 100 млн. евро тўлаган.

Бу ҳақда Mail on Sunday ФИФА президенти Йозеф Блаттердан интервью олган Бонита Мерсиадеснинг китобига асосланиб хабар бермоқда.

Блаттернинг айтиб беришича, 2010 йилда ЖЧ-2022га мезбонлик қилувчи давлат аниқланишидан бир неча ой олдин Қатар ғалаба қозонса  beIN Sports ФИФА ҳисоб рақамига 100 млн. евро ўтказиб беришни ваъда қилган. Турнир мезбони аниқланганидан сўнг, ҳақиқатдан ҳам пуллар ташкилот ҳисобига тушган. Қатар телеканали матбуот-хизмати Mail on Sunday талабига кўра ФИФА улардан 100 млн. евро олганини тасдиқлади, аммо маблағ бошқа мақсадда ўтказилганлигини айтишди.

Шу билан бирга, Блаттернинг маълум қилишича, у Қатар турнирни ўтказиш ҳуқуқидан айрилишини истаган, бироқ у Қатар амири билан ушбу ишга аралашмасликни келишиб олган, аммо бир шарт эвазига. Шартга кўра, ФИФА ижро қўмитасининг собиқ аъзоси қатарлик Муҳаммад бин Ҳаммам ФИФА раҳбарлиги учун сайловларда иштирок этмаслиги керак эди.

Бундан ташқари, ФИФА собиқ раҳбарининг сўзларига кўра, ФИФА ижро қўмитаси собиқ аъзоси Франц Беккенбауэр ЖЧ-2022 мезбонини аниқлашда Австралияга овоз бериш учун улардан пора олган.

Rating: -15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика