"Катта жамоаларга гол урмайсан!" - Эвра сер Алекс Роналдуга қандай танбеҳ берганини айтди
16 oct 2022 00:33
News
"Катта жамоаларга гол урмайсан!" - Эвра сер Алекс Роналдуга қандай танбеҳ берганини айтди
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Патрис Эвра кийим алмаштириш хонасида собиқ бош мураббийи сер Алекс Фергюсоннинг Криштиану Роналдуга танбеҳ берганини айтди.
"Фергюсон уни қандай урушгани ёдимда. Адашмасам, "Челси"га қарши ўйин эди, унда Роналду яхши ўйин кўрсата олмади. Танаффусда сер Алекс Роналдуга: "Болтон", "Блэкберн"га осонлик билан хет-трик қиласан, катта жамоаларга эса ундай қилолмайсан", деб гапирди. Бу Криштиану учун оғир вазият бўлди. Шундан кейин у катта жамоаларга ҳам гол уришни бошлади.
Аста-секинлик билан у бошқача футболчига айланиб борди. Фергюсон эса уни вингер эмас, ҳужумчи сифатида кўришни бошлади. Шу орқали унинг гол уриш қобилияти кучайиб борди. Ўша мавсумда у 42 гол урди", - деди Эвра.
Link :
Source : Goal
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...
Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко
Comments