Latest news

14:35"Сўғдиёна" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  17 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  17 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  14 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  13 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  7 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  10

Каталониянинг икки клуби ЛаЛига етакчилари билан тўқнашади News

Каталониянинг икки клуби ЛаЛига етакчилари билан тўқнашади

Испанияда бугун 20-турнинг навбатдаги 4та учрашуви бўлиб ўтади.

Кеча ушбу турнинг илк ўйинида "Хетафе" "Атлетик"ни қабул қилди ва 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди. ЛаЛиганинг икки гранди "Барселона" ва "Реал" ўз учрашувларини эртага, якшанба куни ўтказишади. Ҳозир эса 20 январдаги баҳсларга қисқача тўхталамиз.


"Эспаньол" - "Севилья"

"Севилья"нинг "Атлетико" устидан қозонган ғалабаси Винченцо Монтелла жамоаси учун ғалабали серияни бошлашга туртки бериши мумкин. "Эспаньол" кетма-кет тўртта учрашувдан бери мағлубиятга учрамаётган бўлсада, меҳмонлар бунга чек қўйиши мумкин. Ҳа, мезбонлар ва меҳмонлар Испания Кубоги доирасида катта куч сарфлашди. Бироқ захира куч борасида меҳмонлар устун. Худди ижрочилар сони каби.


"Атлетико" - "Жирона"

"Севилья"дан учралган мағлубият "матрасчилар" учун кучли зарба бўлди, бироқ бу муваффақиятсизлик туфайли "Атлетико" муаммолар гирдобида қолади дегани эмас. "Ҳиндулар"нинг навбатдаги рақиби жорий мавсум ЛаЛигада кўпчиликни ҳайрон қолдирган "Жирона". Ўтган турда улар "Лас-Пальмас"ни 6:0 ҳисобида таслим этишди, бироқ "пальмалар" турнирнинг аутсайдерларидан бири. Ушбу баҳсда кўпчилик "Атлетико"нинг ғалабасига ишонч билдиришмоқда, биз ҳам кўпчилик сафидамиз.


"Вильярреал" - "Леванте"

"Реал"га қарши баҳсдаги 3 очкони "Вильярреал" катта меҳнат эвазига қўлга киритди. Ғалабали серияни давом эттириш учун рақиб жуда мос. "Леванте" сўнгги уч учрашувда мағлубиятга учради ва бирорта гол ура олмади. Айни дамда жамоа ЛаЛигада жон сақлаб қолиш учун курашмоқда. "Қурбақалар" еврокубокларда ўйнаш учун курашаётган "сариқ сувости кемаси"га қарши туриб бера олиши жуда қийин... Бироқ улар голсиз серияга барҳам беришга уриниб кўришади.


"Лас-Пальмас" - "Валенсия"

"Канарейкалар" "кўршапалаклар" билан уйда ўйнаганига кўп бўлмади ва ўша баҳсда Марселино Тораль йигитлари дуранг қайд этишган. Аммо кучлар тенг келган ўйин Испания Кубоги доирасида ўтказилган эди. "Лас-Палмас"нинг қўлга киритган очколари тартибли ўйин эвазига қўлга киритилган, аммо сўнгги учрашувларда "Пальмас"нинг ҳимояси оқсамоқда. Бу жиҳатни ҳисобга олсак, "Валенсия" уйга 3 очко билан уйга қайтади.


Бугунги учрашувлар вақти:

17:00. "Эспаньол" - "Севилья" (Aleziya.com, Матч ТВ! Футбол 3)

20:15. "Атлетико" - "Жирона" (Aleziya.com, Футбол ТВ)

22:30. "Вильярреал" - "Леванте" (Aleziya.com, Матч ТВ! Футбол 2)

00:45. "Лас-Пальмас" - "Валенсия" (Aleziya.com, Футбол ТВ)

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика