Кассано Дибалани кучли футболчи деб ҳисобламайди
21 aug 2022 20:17
News
Кассано Дибалани кучли футболчи деб ҳисобламайди
Аргентиналик ҳужумчи Пауло Дибала клубдаги етти йиллик фаолиятидан сўнг Туриннинг "Ювентус" клубини тарк этди ва "Рома" футболчисига айланди.
"Милан" клубининг собиқ ҳужумчиси Антонио Кассанонинг фикрича, "Интер" Дибала билан жиддий қизиқмаган. Боз устига, Кассано аргентиналик футболчини кучли деб ҳисобламайди.
"Агарда кучли футболчи бўлганида, "Ювентус" уни қўйиб юбормасди. "Интер" Дибалани рад этди ва Лукакуни таркибга қўшиб олди. Дибала ўн миллион еврони хоҳласа ҳам, беш миллион маошга рози бўлди. Мен "Палермо"даги вақтидан бери унинг алоҳида ҳеч қандай хислати йўқлиги айтиб келаман, шунинг учун Паулога инглиз клублари ҳам қизиқмаяпти", – деди Кассано.
Link :
Source : ITASportPress
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments