Касильяснинг рафиқаси оғир ҳасталикка чалинганини маълум қилди
		
		22 may 2019 01:30
        News	
	 
				 
				Касильяснинг рафиқаси оғир ҳасталикка чалинганини маълум қилди
Испаниялик посбон Икер Касильяснинг рафиқаси Сара Карбонеро instagram'даги расмий саҳифаси орқали унда рак аниқланганини маълум қилди.
			«Биз, битта шок ҳолатдан узоқлашмай, яна бошқасига ҳам дучор бўлдик. Бир неча кун олдин ўтказилган тиббий текширувларда менда рак ўсимтаси борлиги маълум бўлди. Мен жарроҳлик амалиётини ўтказишга улгурдим. Ҳаммаси жуда яхши ўтди. Бахтимга, касалликни эрта аниқлашга муваффақ бўлдик. Бироқ, мен бир неча ой даволаниш курсларини ўтаб, курашишимга тўгри келади. Бўлажак йўл қийин бўлади. Бироқ, натижаси ижобий якунланади. Менга оилам ва дўстларим кўмаги ёрдам беради», – дея қайд этган Карбонеро.
Эслатиб ўтамиз, 38 ёшли Икер Касильяс «Порту»нинг машғулотлари вақтида юраги хуруж қилиши натижасида шифохонага ётқизилган ва бир неча кундан сўнг тиббий бинони тарк этганди. Шифокорлар унга бошқа футбол ўйнамасликни маслаҳат беришмоқда.
            Link            :         
                    Source                : instagram.com/saracarbonero/
                Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
    Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments