Latest news

23:11Озарбайжон. Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов захирадан баҳсга қўшилди  0 22:58ОФК ЭЧЛ. Эрондаги баҳсда гол киритилмади, Машарипов захирадан майдонга тушди  2 22:34“Ал Ҳилол”нинг мусулмон футболчилари рўза тутишмоқдами?  8 21:53FA Гвардиоланинг Англия Кубогидаги тўп ҳақидаги шикоятларига жавоби: "У ФИФА талабларига мувофиқ синовдан ўтказилди"  0 21:38Гвардиолага Англия Кубогидаги тўплар ёқмаяпти  1 20:39Футбол олами. Суперлига-2025'га ким қандай тайёрланди?  2 20:25"Истиқлол" - "Ал Насср". Таркиблар эълон қилинди  7 19:48"Ал Ҳилол" Собослаи учун 120 млн евро тўлашга тайёр  7 19:22ФИФА Покистон футбол федерациясига нисбатан қўлланган санкцияларни бекор қилди  0 18:56Роналду ким(лар)га ҳавас қилган?  13 18:28Венгер "Олтин тўп" учун 3 нафар асосий даъвогар номини айтди  22 17:59"Арсенал" ҳужумчисини сотиши мумкин  2 17:33"Реал", "Ливерпуль" ва МЮ қизиқаётган футболчига нарх белгиланди  2 17:06"Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона" собиқ футболчиси учун курашади  0 16:39Бензема "Реал"га қайтадими?  3

Касильяс ва нархи тушган 10 футболчи News

Касильяс ва нархи тушган 10 футболчи

Захира ўриндиғининг энг машҳур вакили Икер Касильяс Чемпионлар лигасида 2 ярим ойлик танаффусдан сўнг биринчи марта майдонга тушишга тайёрланмоқда.
Tribuna.com бир йил аввалгига қараганда нархи анча арзонлашган футболчиларнинг 11 талигини тузиб чиқди



Неманья Видич ("Манчестер Юнайтед") ортда қолган йилга солиштирганда 15,5 миллион еврога арзонлашган (нархлар Transfermarkt.de асосида келтирилади). Ҳимоячи ёзда эркин агент сифатида "Интер"га кўчиб ўтади.


Фернандо Торрес ("Челси") бир йил олдин 35 миллион евро турарди, ҳозир - 19. Бир йилда 16 миллионга арзонлашган.


Майкл Эссьен ("Милан")да янада кўпроқ йўқотиш - 16,5 миллион. Дунёнинг энг яхши таянч ярим ҳимоячиларидан бири ҳозирда 7,5 миллионга баҳоланмоқда.


"Реал" ярим ҳимоячиси Хаби Алонсо 32 ёшда, бу эса унинг нархига таъсир ўтказмай қолмаяпти. Ҳозирда унинг трансфер қиймати 12 миллион деб келтирилган. Бу 2013 йилга нисбатан 18 миллионга кам дегани.


Давид Вилья ("Атлетико") ҳам 18 миллионга арзонлашган. Унинг бугунги кундаги нархи 10 миллион.


Самуэль Это′О ("Челси") ортда қолган йил давомида гоҳ 32, гоҳ 35 миллион деб берилди. Ҳозир эса у 19 миллионга арзон.


Хави ("Барселона") ҳар доимгидек тўп узатишларда жуда кам хато қилади, лекин ёш ўз таъсирини кўрсатмоқда. Ярим ҳимоячининг нархи 30 дан 10 миллионга тушиб кетган.


Уэйн Руни ("Манчестер Юнайтед") ҳам Transfermarkt.de да 20 миллион йўқотган. Клубнинг ўта муваффақиятсиз мавсуми футболчининг нархи 65дан 45 миллионга тушиб кетишини таъминлади.


Марио Гомес ("Фиорентина") 2013 йилни "Бавария"нинг топ-ҳужумчиси сифатида бошлади. Манжукич билан рақобатда мағлуб бўлгач, Италия клубига сотиб юборилди. Бундай фаолият йўли ҳужумчининг нархини 42дан 22 миллионгача тушириб юборди. Оғир жароҳат вазиятни янада чигаллаштириб юборди.


Нани ("Манчестер Юнайтед") Алекс Фергюсон давридаёқ ўз ўрнини йўқота бошлаган эди. Дэвид Мойеснинг келиши билан воқеалар ривожига жароҳат ҳам ҳалақит берди. Натижада португалиялик аллақачон асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб бўлган. Бир йил аввал Нани 36,5 миллионга баҳоланган, ҳозир эса 16 миллион.


Икер Касильяс ("Реал") бирданига Жозе Моуриньонинг захира ўриндиғига кўчди. Ҳозиргача дарвозабон фақатгина Чемпионлар лигаси ва Испания кубогида майдонга тушмоқда. Унинг трансфер қиймати эса 23 миллион еврога тушиб кетди. 35дан 12 миллионга.


sports.ru материали асосида Толибжон Қосимов тайёрлади

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика