Карвахаль: "Агар "Сантьяго Бернабеу"да Пикега хуштак чалишаётган бўлишса, ҳаммамизга чалишади"
30 aug 2017 13:25
News
Карвахаль: "Агар "Сантьяго Бернабеу"да Пикега хуштак чалишаётган бўлишса, ҳаммамизга чалишади"
"Реал" ва Испания терма жамоаси ҳимоячиси Даниэль Карвахаль "Сантьяго Бернабеу"га келадиган мухлисларни Испания термасидаги жамоадоши Херард Пикега хуштак чалмасликка чақирди.
Испания терма жамоаси "Реал" аренасида 2 сентябрь куни Италияга қарши ЖЧ-2018 саралаш учрашувини ўтказади.
"Мухлислардан Пикега хуштак чалмасликни сўраган бўлардим. Агар "Сантьяго Бернабеу"да Пикега хуштак чалишса, демак барчамизга чалишади. Аммо бу нарса Пикенинг ўйинига таъсир қилади деб ўйламайман" - дейди Карвахаль.
Пике сўнгги йилларда "Реал" ишқибозларининг душманига айланиб қолган. Бунга футболчининг ижтимоий тармоқлардаги кесатишлари сабаб бўлган.
Link :
Source : AS
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments