Latest news

21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  0 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  4 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  1 20:37U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 0:1 (матнли трансляция)  16 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  7 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 18:35Қозоғистон — Бельгия. Таркиблар маълум  10 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   19 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  9 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  5

Каррагер "Ливерпуль"га Бундеслига мураббийи келишини хоҳлаяпти News

Каррагер "Ливерпуль"га Бундеслига мураббийи келишини хоҳлаяпти

Жейми Каррагер Юрген Клоппдан сўнг "Ливерпуль"ни Хаби Алонсо бошқаришини хоҳлаяпти.

Кеча Клопп мавсум охирида "қизиллар" сафини тарк этишини маълум қилди.

"Клопп Шенкли ва Далглиш каби мерсисайд оммаси билан тез тил топишди. Унга мухлислар билан мулоқот қилишни ўрганиш керак бўлмади. Юрген Клопп ҳудди "Ливерпуль" устози бўлиш учун туғилгандек.

Хаби Алонсо айнан шу сабаб унинг ўринбосари ҳисобланади. Энг биринчи кунлардан Хаби "Ливерпуль"да ўйнаш учун дунёга келгандек туйиларди. У билан бирга тўп тепганмиз ва кўпчилик Алонсо келишини хоҳламоқда. Хаби ушбу имкониятга эга бўлишини истардим.

У "Ливерпуль" собиқ футболчиси сифатида барча талабларга жавоб беради: Клуб, шаҳар ва мухлисларни яхши билади, Бундеслигада ўзини кўрсатиб, дунёнинг энг маҳоратли ёш мураббийларидан эканлигини исботлади. У ўз даврининг энг зўр мураббийлари - Рафа Бенитес, Жозе Моуринью, Карло Анчелотти ва Пеп Гвардиолалар жамоаларида ўйнаган ва тажриба тўплаган.

"Брайтон"даги Роберто Де Дзерби ҳам радар остида бўлиши керак. Алонсо ва Де Дзерби Клопп каби ўзида бор манбалардан фойдаланиб, қизиқарли футбол ташкил қила олади.

Ўринбосарнинг вазифаси - Клопп соясидан чиқиш" - дейди "Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика