Latest news

00:43Футзал бўйича Осиё ёшлар ўйинлари: Ўзбекистон ярим финалда Эрондан 14 та тўп қабул қилиб олди  5 23:28"Интер" дарвозабони 81 ёшли нафақахўрнинг ҳаётига зомин бўлди  1 22:43"Ал Насср" — "Ал Иттиҳод". Таркиблар маълум  2 22:28Артём Филипосян: "Финалда кучли жамоа ғалаба қозонсин"  0 22:04Камолиддин Тожиев эртага Бахтиёр Ашурматов ва Миржалол Қосимов қаторидан жой олиши мумкин  1 21:32ЎФА Рўзиқул Бердиев бўйича суриштирув ўтказади  49 21:16Игорь Сергеев: "Финалдан олдин кўп гапириб юбориш яхши эмас"  5 20:48Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди  41 20:28Марказий учрашув қаҳрамони бўлган дарвозабон, дублга эришган 18 ёшли футболчи, олис масофадан дарвозани ишғол этган вингер — Суперлигада 26-турнинг энг яхшилари  1 20:02Пўлатов, Ахроров, Каримов, Кенжабоев, Кривокапич... Суперлига 26-тур рамзий терма жамоаси  0 19:54"Бухоро"нинг Ўзбекистон Кубоги финалидан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 19:48Фарҳод Нишонов: "Насиб қилса, Суперлигага чиқамиз"  1 19:40Камолиддин Тожиев: "Менсимаслик бўлиши мумкин эмас. Жаҳонгир ака сафарга кетганлар, эртага финалга етиб келар эканлар"  10 19:35Артём Петросян: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  0 19:20Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Корея билан ўртоқлик учрашувларида қатнашади  2

Карпин Шомуродов ҳақида: "РПЛнинг гранд клубига ўтгандан кўра, ғарбга йўл олгани маъқул" News

Карпин Шомуродов ҳақида: "РПЛнинг гранд клубига ўтгандан кўра, ғарбга йўл олгани маъқул"

"Ростов" бош мураббийи Валерий Карпин жамоа форварди Элдор Шомуродовнинг жамоадан кетиши мумкинлигига изоҳ берди.

- Ҳозир матбуотнинг бор эътибори Шомуродовда. Унинг бундан боши айланиб кетмаяптими?

- Бугун бундай бўлиши керак эмас. Элдор - жуда камтар, ақлли, мулоҳазали ва адекват йигит. У ҳозир нима бўлаётганини тўғри тушуна олади.


- Яқинда унга ЦСКА клуби қизиқиш билдиргани ростми?

- Бу савол менга берилиши керак эмас. Ким билан ким алоқага чиққан бунисини билмайман, умуман бу ҳақда ҳеч нарса билмайман.


- Сиз унинг фикрига, яъни Россия грандига эмас, Европага кетмоқчи эканлигига қандай қарайсиз?

- Умуман олганда унинг фикрига қўшиламан. Мен унинг "Ростов"да ўйнашини хоҳлардим. Кейинчалик унга шундай таклиф тушса, РПЛнинг номдор клубларидан кўра, ғарбга кетгани яхшироқ. Албатта, Европа грандларида ўйнаш осон иш эмас. Бошида оддийроқ жамоада ўйнаб туриб, кейинчалик юқорига интилиши мумкин, - дейди Карпин.


Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз Элдор Шомуродов РПЛнинг ортда қолган 5та турида 4та гол урган ҳолда Артём Дзюба ("Зенит") ва Александр Соболев ("Крилья Советов") билан биргаликда тўпурарлар баҳсида етакчилик қилмоқда.

Rating: +145   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика