Latest news

02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  23 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  1 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  3 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  22 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14 21:11"Арсенал" ҳар турда йўқотишларга учрамоқда  1

Карлуш Кейруш Ўзбекистон терма жамоасига омад тилади News

Карлуш Кейруш Ўзбекистон терма жамоасига омад тилади

Осиё минтақасидан ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 8-туридан ўрин олган Эрон – Ўзбекистон (2:0) учрашувидан кейин Карлуш Кейруш ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ўйин осон кечди деб айта олмайман. Рақиб кўп вазиятларда бизга қийинчилик туғдирди. Аммо тартибли ўйин кўрсатиб, ўз мақсадимизга эришдик. Бу кунга қадар эришилган натижаларнинг барчаси оғир меҳнат самарасидир. Бугун футболчиларимни ЖЧга йўл олгани билан табрикламоқчиман. Улар барча ўйинда ажойиб ўйнади ва ҳар бири мундиалда иштирок этиш учун ҳақли.

Саралаш босқичи давомида бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга ҳам ўз миннатдорчилигимни изҳор қилмоқчиман. Уларнинг далдаси бизнинг муваффақиятга ҳисса қўшди. Саралаш босқичи мобайнида юзага келган бир қатор муаммоларга қарамай, биз барчасини енгиб ўтдик ва бизга шуҳба қилганларга ким аслида ким эканини исботладик.

Бугун ғалабани нишонлайдиган кун. Эртагаёқ Россиядаги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўришни истардик. Бироқ, бу ишда бизга тўсқинлик ва  бойкотт қилмоқчи бўлганлар бор. ЖЧга тайёргарлик қандай амалга ошишини улардан сўранг. Мен, мураббийлар штаби ёки футболчилардан сўраманг.

Жанубий Корея ва Сурияга қарши ўйинларда ҳам ижобий натижани қайд этишни мақсад қилганмиз. Бугунги рақиб ҳақида яна тўхталадиган бўлсам, Ўзбекистон кучли жамоа ва уларга саралашнинг қолган ўйинларида омад тилайман. ”, – деди Карлуш Кейруш.

Маълумот учун, 8-турдаги ғалабадан кейин Эрон терма жамоаси очколари сонини 20 тага етказиб, муддатидан аввал Россиядаги мундиалга йўлланма олди. Ўзбекистон 12 очко билан “А” гуруҳида учинчи ўринда бормоқда. 


Rating: -21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика