Latest news

15:53Ўзбекистоннинг энг кучли кўча футболи жамоаси аниқланди. Бу жамоа энди Австрияга боради  0 15:37"Фантастик жамоа". Пеп Гвардиола "Ливерпул"ни чемпионлик билан табриклади  0 15:10Ғузордаги стадионга катта футбол қайтади  0 14:46Ўзбекистон Кубоги 2-тур учрашувларида ишловчи ҳакамлар маълум  0 14:26Арне Слот дебют мавсумидаёқ "Ливерпуль" билан АПЛни ютди. Яна кимлар бундай натижага эришган?  2 14:02"Пахтакор" бир киши кам қолган ва "Шўртан"ни кичик ҳисобда ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:45"Навбаҳор" "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 13:30U-20 Осиё Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон Иордания ва Баҳрайн билан бир гуруҳда  0 13:01Игорь Сергеев: "20 та гол уриш керак бўлса-ю, вазифани бажариб, диванга ёнбошлаб олиш мумкин, бироқ..."  4 12:49Сергей Лушчан: "Жиянов ва Одиловда имтиҳон бор, Аҳмедовда жароҳат"  3 12:40"Насаф" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  2 12:24Темур Мамасиддиқов: "'Пахтакор" юқори зонага кўтарилиб ўйнашини яхши билардик"  0 12:19Суперлигада биринчи истеъфо?!  25 12:07Умар Адҳамзода: "Вазифа – чемпионлик. Мавсум аввалида ҳам шундай эди, ҳозир ҳам шундай. Бу йўлда учта рақобатчимиз бор"  1 11:55"Қўқон-1912" "Хоразм" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Карлуш Кейруш: "Осиё Кубогига тайёргарликни 15 кун қолганида бошлаш керак эмас" News

Карлуш Кейруш: "Осиё Кубогига тайёргарликни 15 кун қолганида бошлаш керак эмас"

Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш ЖЧдан олган таассуротлари ҳамда келажак режалари ҳақида гапириб берди.

Маълумки, Эрон ЖЧ-2018да гуруҳдан чиқа олмаган бўлса-да, ўз ўйини билан кўпчиликда илиқ таассурот қолдирди. Форслар Марокашни 1:0 ҳисобида мағлуб этишган бўлса, Испанияга 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйишди ва Португалия билан 1:1 ўйнашди.

"Мен терма жамоанинг шу даражага чиқишида кимлар ёрдам берган бўлса, ҳаммага раҳмат айтишни хоҳлайман. Биз эронлик мухлисларнинг, умуман Эрон халқининг кўча-кўйда ғурурланиб юриши учун қўлдан келганча ҳаракат қилдик".

"Жаҳон чемпионатидан олдин кўплаб одамлар имкониятларимизни паст баҳолашганди. Эрон ҳамма ўйинни ютқазиб қайтади деб ўйлашганди. Бизга гуруҳдан чиқиш учун озгина омад етишмади, лекин иштирокимиздан қониқдим".

"Энди бор эътиборни Осиё Кубоги-2019 мусобақасига қаратамиз. 42 йил деганда тўртинчи марта турнирда ғолиб чиқишни истаймиз. Лекин бу осон бўлмайди. Чунки мусобақада бошқа кучли жамоалар ҳам бўлади. Масалан, Японияни олайлик. Бу мамлакатда футбол ривожи йўлга қўйилганига 40 йил бўлди. Шундай экан, сиз мусобақага 15 кун қолганида тайёргарликни бошлаб бундай жамоаларни енга олмайсиз", - дейди Кейруш.

Rating: -50   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика