Карлуш Кейруш: "Менда ғалати одат бор"
08 jun 2018 14:14
News
Карлуш Кейруш: "Менда ғалати одат бор"
Ҳозирда эронликлар "Локомотив" (Москва) клуби базасида машғулотлар олиб бормоқда. Журналистларга қисқача интервью берган Карлуш Кейруш ўзининг кичик сирини очди.
- "Мен жаҳон чемпионатларидан олдин доим мамлакат чемпиони бўлган клуб базасида машғулот ўтказишга ҳаракат қиламан. Менда шунақа одат бор. Масалан, ЖЧ-2014да Бразилия чемпиони "Коринтианс" базасидан фойдалангандик. Бу гал эса "Локомотив" Москва майдонларида машғулот ўтказяпмиз", - дейди 65 ёшли мутахассис.
- "Биз Россияда эканимиздан хурсандмиз. Ҳаммаси жойида ва ҳеч қандай муаммо йўқ. Эрон Осиё жамоалари орасида ФИФА рейтингида энг юқори ўринда турибди. Бимз гуруҳдан чиқишни хоҳлаймиз ва бунинг учун бор куч билан ҳаракат қиламиз. Мусобақа бошлангунига қадар Литва билан ўртоқлик учрашуви ўтказамиз. Бу ўйин ЖЧ олдидан энг охирги назорат беллашуви бўлади".
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments