Latest news

21:21"Милан" "Реал"дан Фран Гарсиянинг нархини сўради. "Қироллик клуби" эса...  0 20:56Хави Симонс Лондон клубига ўтишга тайёр  0 20:18Томас Мюллер МЛСнинг "Ванкувер Уайткепс" клуби билан фаол музокаралар олиб бормоқда  0 19:40"Ал Насср" Антони бўйича таклиф билан чиқди. МЮ вингер учун 50 млн фунт олмоқчи  1 19:14Гвардиола мўйловини ўстирди  10 18:45Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" ва "Ньюкасл" ўртасида Сингапурдаги ўйинда 5 та гол урилди  2 17:50"Реал" ўйинчисини 13,5 млн евро эвазига қайта харид қилиш ҳуқуқи билан сотди  0 17:21"Барселона" "Виссел Кобе"ни мағлуб этди, Рэшфорд дебют ўйинини ўтказди  2 16:57Феликс 30+20 млн евро эвазига "Челси"дан "Ал Насср"га ўтади - Фабрицио Романо  5 16:30"Бавария" Диас учун "Ливерпул"га тахминан 80 млн евро таклиф қилди. Клублар битимнинг якуний тафсилотларини муҳокама қилмоқда  7 15:55"Ньюкасл" Александр Исак ўрнига 4 нафар номзодни маъқуллади  1 15:23"Реал" уч нафар футболчисини сотишга тайёр  5 14:58ПСЖ ва "Тоттенхэм" собиқ футболчиси "Персеполис"га ўтиши мумкин  3 14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0 13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  2

Карлуш Кейруш: "Мен учун сиёсий гаплар муҳим эмас" News

Карлуш Кейруш: "Мен учун сиёсий гаплар муҳим эмас"

ЖЧ-2018 саралаш босқичидан ўрин олган Жанубий Корея - Эрон баҳси ҳам биз учун жуда муҳим ҳисобланади.

Чунки Жанубий Корея биз билан бирга иккинчи ўрин учун курашмоқда. Маълумки, Эрон термаси жаҳон чемпионати йўлланмасини муддатидан олдин ҳал қилган, шу боис улар учун эртанги ўйин у қадар юқори аҳамиятга эга эмас. 

Эрон терма жамоаси Сеулга келишдан олдин бир муаммога дуч келди. Гап шундаки, Эрон ҳукумати терма жамоа сардори Маъсуд Шожайининг Жанубий Кореяга учишига рухсат бермади. Бунга сабаб сифатида футболчи Грециянинг "Паниониос" клуби сафида 4 август куни Исроилнинг "Маккаби" жамоасига қарши Европа лигаси плей-офф учрашувида майдонга тушгани кўрсатилди. 

Ҳозирда Эрон ва Исроил ўртасидаги сиёсий муносабатлар яхши эмас, шу боис спортнинг футболдан бошқа турларида ҳам Эрон ҳукумати ўз спортчиларини исроилликлар билан беллашишига йўл қўймайди. Эрон спорт ишлари вазири Муҳаммад Ризо Даварзани, Маъсуд Шожайи борасида қуйидагича баёнот берди: "Шожайи учун миллий терма жамоада бошқа жой йўқ, шунингдек унинг клубдоши Эҳсан Ҳажсафи учун ҳам. Чунки улар Эроннинг "қизил чизиғи"ни кесиб ўтишди". 

Табиийки бундай баёнотга терма жамоа бош мураббийи Карлуш Кейруш шунчаки қараб тургани йўқ. Қолаверса, ФИФА қоидаларида ҳам футболга сиёсатнинг аралашиши ман қилинган. Куйруш "Reuters" ахборот агентлигига интервью берар экан, шундай дейди: "Фараз қилинг, одамлар мендан Маъсуд Шожайи билан Эҳсан Ҳажсафи нима учун Жанубий Кореяга келишмади деб сўрашади. Шунда мен нима деб жавоб бераман?"

"Мен сиёсий воқеаларга аралашмайман, шунингдек диний, ижтимоий ва иқтисодий саволларга жавоб беришни ҳам ёқтирмайман. Мен - футбол одамиман ва ишим жамоани бўлажак ўйинларга тайёрлаш. Ўйинни ютиш менинг жавобгарлигимга киради. Мендан асло диний ёки сиёсий саволларга жавоб кутманг. Чунки отам менга фақат футбол ўйнаш ва футболда ишлашни ўргатган. Ва у менга доим футболни ҳеч қачон алдама деб айтган".

Карлуш Кейруш номи Эрон футболи учун муҳим аҳамият касб этади. Чунки у терма жамоа билан юқори натижаларга эришмоқда. Ўз навбатида эронлик мухлислар ҳам ундан хурсанд. 

"Менинг вазифам одамларга қувонч улашиш, - дейди португалиялик мураббий. - Мен мухлислар учун ишлайман, жамоам ишқибозлар учун ўйнайди. Футбол - халқ ўйини. Футболни ҳар қанча ҳукумат, подшолар, қироллар бошқаришга уринмасин, у барибир одамлар ўйини бўлиб қолаверади ва мен мана шу инсонлар учун ишлайман". 

Х.Холиқов. 


Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика