Latest news

00:50U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Баҳрайнни ўта йирик ҳисобда таслим қилди  0 00:42Отабек Нарзуллаев: "Бугун айниқса ҳимояда кўп хато қилдик"  4 00:25Вадим Абрамов : "Ғалабадан хурсандман, лекин бундай ўйнаш керак эмас"  3 23:31"Милан" "Брюгге"дан салкам 40 млнлик трансферни амалга оширди  0 23:25Сергей Лушчан: "Тенг кучли жамоалар кураши гувоҳи бўлдик"  2 23:15Расман: Томас Мюллер Канада клуби сафига бориб қўшилди  0 22:50Иван Бошкович: "Асосийси жамоамизда ўйин бор"  1 22:25"Бавария" Emirates билан 7 йиллик шартнома имзолади  0 22:00Суперлига. Дарвозаларга 6 та гол урилган оқшомда "Динамо" камбэк эвазига "Машъал"дан устун келди   29 21:30"Челси" ўз ярим ҳимоячисини таҳминан 30 млн фунтга сотди  0 21:10Суперлига. "Навбаҳор" ўз уйида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади  42 20:49Нуньес "Ал Ҳилол" билан 2028 йилгача шартнома имзолайди. Трансфер суммаси ҳам маълум  3 20:25"Ўзимизнинг "тобуткаш" Кападзега имконият бериш керак" - Миржалол Қосимов МТЖга хорижлик мураббий олиб келиниши ҳақида  33 19:38ПСЖ Сафоновга у асосий дарвозабон бўлмаслигини маълум қилди  3 18:51Исак "Ньюкасл" машғулотларидан четлатилди. Нега?  4

Карлуш Кейруш Камерун терма жамоасини бошқарадими? News

Карлуш Кейруш Камерун терма жамоасини бошқарадими?

Эрон сайтларидан бири "Tehrantimes.com"нинг хабар беришича, португалиялик мураббий Карлуш Кейрушга Камерундан жиддий қизиқиш бўлмоқда.

Маълумки, Кейруш ҳозирда Эрон миллий терма жамоасини жаҳон чемпионатига тайёрламоқда. Унинг шартномаси мундиал тугаганидан сўнг якунига етади. Аввалроқ португалиялик мутахассис Эронни Осиё Кубоги-2019  мусобақасида ҳам бошқариши мумкин, бу борада федерация музокара ўтказишни хоҳламоқда деган хабар чиққанди.

Лекин ҳозирча бу ҳақда аниқ гап-сўз йўқ. Кейруш эса бор эътиборини жаҳон чемпионатига қаратишини маълум қилган. "Tehrantimes.com" бугун шундай хабар тарқатди: "Камерун футбол федерацияси Карлуш Кейрушга жиддий қизиқиш билдирди. Эронни яна жаҳон чемпионатига олиб чиққан мураббийга аввалроқ Ўзбекистон томонидан ҳам таклиф бўлганди". 

"Камерун шунингдек, Франция терма жамоаси собиқ мураббийи Раймон Доменек, германиялик афсонавий футболчи Лотар Маттеусга ҳам қизиқяпти. Маълумки, Кейруш 2011 йилнинг 4 апрелидан бери Эрон термасини бошқариб келмоқда ва у кўрсатаётган натижалар таҳсинга лойиқ".

Камерунликлар тақдим этган рўйхатда Ригобер Сонг, Алан Жиресс каби номлар ҳам бор. Кўрамиз, жаҳон чемпионати якунига етганидан сўнг Карлуш Кейруш нима қиларкин. У Эронда қоладими, Ўзбекистонга келадими, Камерунга йўл оладими ёки умуман Европага қайтиб кетадими?

Rating: -33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика