Latest news

18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 18:14Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор". Таркиблар маълум  4 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  7

Карлуш Кейруш: "ЎФА Эктор Куперни олиб келиб жуда тўғри қилди" News

Карлуш Кейруш: "ЎФА Эктор Куперни олиб келиб жуда тўғри қилди"

Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Карлуш Кейруш иштирок этди.

Унга Масъуд Шожайи ҳамроҳлик қилди. 

"Биз эртага Ўзбекистонга қарши халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказамиз. Бунинг учун ЎФАга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Биз ЎФА билан ажойиб дўстона муносабатларга эгамиз. Эрон қачон ЎФАга таклиф билан чиқса доим ижобий жавоб беради, бунинг учун яна бир бор раҳмат айтаман.

Эртага биз тажрибали ва маҳоратли футболчилардан иборат бўлган кучли жамоага қарши ўйнаймиз. Ўзбекистон терма жамоасига яқинда ажойиб мураббий Эктор Купер тайинланди. Эртанги баҳсни кўриш учун келган мухлислар ажойиб баҳс гувоҳига айланишади деб ўйлайман. Сабаби иккала жамоа ҳам чиройли ва ҳужумкор ўйин намойиш этади. Тўғри биз секин аста Осиё Кубогига тайёргарлик кўришни бошлаяпмиз. Лекин терма жамоанинг келажаги учун бир қатор ёш футболчиларни ҳам майдонга туширишим мумкин", - дейди Карлуш Кейруш.


"Тошкентда бўлиб турганимиздан ва Ўзбекистон билан ўйнашимиздан хурсандман. Доим бу жамоага қарши ўйинлар шиддатли ва қизиқарли бўлиб келган. Эртага ҳар иккала жамоа аъзолари бир биридан қолишмай ҳаракат қилишларига шубҳа йўқ", - дейди Масъуд Шожайи.  


- Сардор Азмун терма жамоадан кетганди. Уни яна қайтаришга эришдингизми?
- Азмун ЖЧ ўйинларидан сўнг баъзи бир сабабларга кўра яқин орада терма жамоадаги ўйинларда иштирок этмаслиги ҳақида айтганди. У терма жамоани бутунлай тарк этмади. Бу қарорга келишдан аввал Азмун мендан ҳам маслаҳат сўради. Шахсий масалалар туфайли терма жамоанинг навбатдаги ўйинларида иштирок этишни истамади. Маълум вақт ўтганидан сўнг барчаси ўз жойига тушади деб ўйлайман.  


- Эрон терма жамоаси Жаҳон чемпионатидан сўнг камчиликларини аниқлаб олдими?
- Жаҳон чемпионатидаги иштирок бизга эртага ёрдам бермаслиги мумкин. Осиё Кубогида олтин медални ютмоқчи эканмиз ҳар куни ишлашимиз керак. БААдаги қитъа чемпионатида ҳам худди мундиалдаги каби иштиёқ билан ўйнашимиз керак. Япония, Австралия терма жамоалари ҳам Осиё Кубогида чемпион бўлишни истайди.

- Шу йил сизнинг Ўзбекистон терма жамоасига бош мураббий бўлишингиз ҳақида кўплаб хабарлар чиққанди. Буни шахсан ўзингиз изоҳлаб ўтсангиз.
- Шахсий ҳаётимдаги воқеалар, музокараларни лозим топмаган бўлардим. ЎФА миллий терма жамоа мураббийлигига Эктор Куперни олиб келиб тўғри қилди. Шу боис Ўзбекистон терма жамоасига барча ўйинларда, фақат Эрон билан баҳсдан ташқари, омад тилайман.


- Эрон билан шартномани узайтирдингизми? 

- Йўқ. Шартномам тугаган. Лекин биз Эрон ФФ билан эркакларча қўл ташлаганмиз ва ҳозирча буни расмийлаштирмадик. 


- Эронда 7 йилдан буён ишлаяпсиз. Осиёда бунчалик узоқ ишлаган мураббийлар жуда кам. Бунинг сири нимада? 

- Бунинг сири менинг футболчиларга ишонганим. Яна бир сабаблардан бири Шожайига ўхшаган "ёш" футболчиларнинг ҳамиша юқори даража ўйнаб келаётгани. Яқинда у бобо бўлади (кулади).

Rating: +39   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика