Latest news

09:11Виктор Гёкереш АПЛнинг бошқа жамоаси сабабли МЮнинг таклифини қабул қилмади  2 08:44Суперлига. Бугун 12-тур якунланади  3 08:17"Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўртасида бўлиб ўтган Тошкент дербисидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:00Суперлига. "Қизилқум" - "Сўғдиёна" ва ОКМК – "Шўртан" ўйинларида мухлислар гол кўришмади. "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўйинида эса иккита гол урилди  0 07:51“Рома“ асосий ҳужумчисини сотувга қўяди  5 07:17Янги форматдаги клублар ўртасидаги ЖЧ старт олди. Илк баҳсда "Интер Майами" Миср жамосига қарши баҳс олиб борди  4 04:07Элдор Мойлиев: "Устунлик рақибда, омад эса биз томонда бўлди"  1 03:41Илёс Зейтуллаев: "Бугун "Пахтакор"дек жамоага қарши ўйнадик, Качори бир метрдан гол урганда, ҳисоб 2:0 бўларди"  1 00:09Миржалол Қосимов: "Бугунги ўйинга баҳо – 2"  5 23:20ЦСКАнинг янги бош мураббийи маълум  2 22:52Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси "Боруссия" иштирокидаги ўйинни бошқаради  4 22:34Камолиддин Тожиев: "Бугун бутун мавсумга етадиган вазият яратдик, тўп дарвозага киришни истамади"  20 22:04Иммобиле А Серияга қайтадими?  2 22:04Суперлига. "Қизилқум" "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади, жиззахликлар баҳсни 10 киши бўлиб тугатишди  7 21:56Суперлига. ОКМК ўз майдонида нурсиз дуранг қайд этди  19

Карлуш Кейруш: "Эроннинг йўқотадиган нарсаси йўқ" News

Карлуш Кейруш: "Эроннинг йўқотадиган нарсаси йўқ"

Бугун ЖЧ-2018 гуруҳ босқичи 2-тур баҳслари старт олади. Эрон терма жамоаси гуруҳдан чиқиш масаласини ҳал қилиш учун Португалияга қарши майдонга тушади.

Форслар устози Карлуш Кейруш ўйиндан олдинги матбуот анжуманида Эроннинг йўқотадиган ҳеч нарсаси йўқлигини айтиб ўтди.

"Агар биз ижобий натижага эришсак, бу ҳақиқий сенсация бўлади. Чунки Португалия жуда кучли ва улар Европанинг амалдаги чемпиони. Қолаверса, Португалия ушбу жаҳон чемпионатида фаворитлардан бири сифатида қаралмоқда. Португалия ҳозирча жаҳон чемпиони бўлмаган, аммо кўпинча номзодлар қаторида эътироф этилган".

"Терма жамоа бош мураббийи Фернанду Сантуш ҳам яхши иш олиб боряпти. Таркибида кучли футболчилар кўп. Бу биз учун ниҳоятда қийин баҳс бўлади. Аммо мен ҳам ўз жамоамга ишонаман. Рақибга дуранг кифоя қилади, бизга эса фақат ғалаба керак. Шундагина Эрон тарихда биринчи марта гуруҳдан чиқади".

"Мана кўрасиз, биз 90 дақиқа курашамиз. Йўқотадиган ҳеч нарсамиз йўқ. Ҳа, Португалия - менинг Ватаним, лекин бу футбол ва мен қайси жамоани бошқариб кимга қарши ўйнамай доим ғалабани ўйлайман", - дея айтиб ўтди Карлуш Кейруш.

Ҳа, бугун Кейруш ўз жамоасини ўзининг Ватани термасига қарши бошлаб тушади. Лекин бу жаҳон чемпионатлари тарихида биринчи марта рўй бераётгани йўқ.

- Эрон - Португалия учрашуви ЖЧлар тарихида мураббий бошқа жамоани ўз Ватанига қарши ўйнатадиган 20-учрашув бўлади. Биринчиси 1938 йил Францияда ўтказилган мундиалда рўй берганди. Бунда венгриялик мураббий Наги Швеция термаси устози сифатида Венгрияга 1:5 ҳисобида ютқазган.

- Охиргиси эса 2014 йилги ЖЧда юз берган. Юрген Клинсманн бошчилигидаги АҚШ терма жамоаси Германияга қарши ўйнаб 0:1 ҳисобида ютқазган.

- Швециялик мураббий Свен Горан Эрикссон эса икки бор (2002, 2006 йилларда) Англия терма жамоаси билан ўз юртдошларига қарши ўйнаган.

- Ҳозирча фақат беш нафар мураббийгина ўз Ватани терма жамоасига қарши кечган ўйинларда ғалаба қозонган. Энг катта шов-шув франциялик Бруно Метсюга тегишли. ЖЧ-2002да Сенегал Францияни 1:0 ҳисобида мағлуб этгани эсингиздами? Ана ўшанда сенегалликлар устози Метсю эди.

- Шу пайтгача бўлиб ўтган бундай даражадаги 19та ўйиндан 11тасида иккинчи жамоа мураббийлари ютқазган. Масалан, 2006 йилги ЖЧда Зико бошчилигидаги японлар Бразилияга 1:4 ҳисобида мағлуб бўлган.

- Мана энди бугун Эрон - Португалия баҳси 20-тўқнашув бўлади.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика