Latest news

23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  3 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  0 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  1 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  0 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  14 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  24 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  5 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  2 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  32 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0

Карлуш Кейруш: "Эронлик маҳаллий футболчилар ЖЧ даражасида эмас" News

Карлуш Кейруш: "Эронлик маҳаллий футболчилар ЖЧ даражасида эмас"

ЖЧ-2018га тайёргарлик кўраётган Эрон терма жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувида Жазоирни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Ўйиндан кейин матбуотга интервью берар экан, форслар бош мураббийи Карлуш Кейруш терма жамоанинг маҳаллий футболчилари жаҳон чемпионати даражасидан ҳали узоқ эканини гапирди.

- "Тунис ва Жазоирга қарши баҳслар шуни кўрсатдики, биз жаҳон чемпионати даражасидан узоқ эканмиз. Гарчи Жазоирни мағлуб этган бўлсак-да, мен бу гапни қўрқмай айта оламан ва бу нарса сизни ҳайрон қолдириши мумкин. Эҳтимол бу гапларим баъзиларга ёқмас, лекин барибир ҳақиқатни айтишим керак".

- "Олдимизда 40 кун бор, мана шу вақт ичида ўйинчиларни юқори даражага чиқара олмасак, бизга жуда қийин бўлади. Қарорни бугун чиқариш керак, эртага эса кеч бўлади. Эронда ўйнаётган маҳаллий футболчилар учун миллий чемпионат, Кубок баҳслари, ҳатто Осиё чемпионлар лигаси ўйинлари ҳам етарли бўлмаяпти. Ким мана шу ўйинлар орқали биз жаҳон чемпионатига тайёрмиз деб ўйласа адашади".

- "Ҳозирги терма жамоанинг 50 фоизи Эронда ўйнаяпти. Шу ўрин мен ҳаммага бир савол билан мурожаат қилмоқчиман: бизга нима керак -  миллий чемпионатми ёки жаҳон чемпионатими? Гуруҳимиз жуда жиддий эканини ҳамма билади. Ахир мундиалга боргандан кейин Марокаш, Испания ва Португалия билан рақс тушмаймиз-ку".

- "Бизга тезкор, бақувват, рақиб билан елкама елка тўқнаш келганда йиқилмайдиган ўйинчилар керак. Ҳали кўрасизлар, Португалия билан ўйинда бизнинг ҳимоячилар Криштиану Роналдуга қарши ҳаводан келаётган тўплар учун ўн марталаб сакрашади. Шунда ким ютади? Агар сен рақибдан кучли эканингни ҳис қилмасанг, бундай турнирларда ғалабага эриша олмайсан", - дея ўз фикрини билдирди португалиялик мутахассис.

Rating: +44   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика