Latest news

00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  2 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  11 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  4 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  1 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  15 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  37 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  6 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  3

Карлуш Кейруш Черногорияга қарши ўйинга Эрон термасининг таркибини эълон қилди News

Карлуш Кейруш Черногорияга қарши ўйинга Эрон термасининг таркибини эълон қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳидаги рақиби – Эрон термаси Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Черногория футболчилари билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушиши ҳақида хабар берилганди.

Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш Черногорияга қарши 4 июнь куни бўлиб ўтадиган ўйинга 20 футболчидан иборат таркибни эълон қилди. Қуйида таркиб билан танишинг:

Дарвозабонлар: Муҳаммадризо Акбари (“Тракторсози”), Муҳаммад Рашид  Мазахери (“Зоб Аҳан”), Ҳамид Лак (“Тракторсози”);

Ҳимоячилар: Рамин Ризоиан (“Персеполис”), Ҳуссайн Канаанизадеган (“Малаван”), Пежман Мунтазери (“Ал-Аҳли”, Қатар), Муртазо Пуралиганжи (“Ал-Садд”, Қатар), Милан Муҳаммади (“Терек”, Россия), Иззатулоҳ Пургаз (“Саипа”), Воҳид Муҳаммадзода (“Зоб Аҳан”), Саид Агаи (“Тракторсози”);

Ярим ҳимоячилар: Меҳди Туроби (“Саипа”), Саид Иззатуллоҳи (“Ростов”, Россия), Али Карими (“Локомотива”, Хорватия), Эҳсон Ҳожисафи (“Сепахон”), Ашкан Дежага (“Вольфсбург”, Германия), Эҳсон Паҳлавон (“Сапахон”);

Ҳужумчилар: Сасан Ансари (“Фулад”), Карим Ансарифард (“Олимпиакос”), Сардор Азмун (“Ростов”, Россия).

Маълумот учун, ЖЧ–2018 саралаш босқичи “А” гуруҳи 8-туридан ўрин олган Эрон – Ўзбекистон учрашуви 12 июнь куни Теҳрондаги “Озоди” стадионида ўтказилади. Ўйин маҳаллий вақт билан 21:15 (Тошкент вақти билан 21:45)да бошланиши белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ–2018 саралаши “А” гуруҳи 7-туридан кейин Эрон 17 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Ўзбекистон 12 очко билан гуруҳда ҳозирча 3-поғонада бормоқда.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика