Latest news

02:55АПЛ. Кэррикнинг мағлубиятсиз серияси давом этади: "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Эвертон"ни мағлуб этди  7 00:17"Бу — шармандалик!" — Паулу Фонсека Трампга Тинчлик мукофоти берилгани ва ЖЧ-2026 АҚШда ўтишига қарши чиқди  3 00:00"Эвертон" — "Манчестер Юнайтед": Таркиблар маълум!  7 23:25"Милан" футболчиси жағ қисмидаги синиш сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди  2 22:52Можаро авжида: Престианни Мбаппе ва Винисиусни судга бермоқчи!  12 22:19"72 йил давомида ҳакамлар бошлиғи "Реал" одамлари бўлган!" — Лапорта "Негрейра иши" бўйича баёнот берди  12 21:52"У 10 нафар футболчини алмаштирмоқчи эди" — Лапорта Хавининг истеъфоси ҳақидаги ҳақиқатларни очиқлади  10 21:20"Роналду ЖЧни ютмаса ҳам тарихдаги энг буюги бўлиб қолаверади" — Роберто Мартинес  8 20:47Моуринью яна "бойкот" эълон қилди: "Special One" Мадриддаги матбуот анжуманига кирмайди  8 20:32ФИФАдан янгилик: Энди жароҳат олган футболчилар майдон ташқарисида 1 дақиқа қолишга мажбур бўлади!  7 20:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ривожланиш Кубогида бронза медалига эга чиқди  5 19:49"Бунёдкор" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  2 19:34Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди  29 19:12"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади  1 18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  7

Карло Анчелотти: “Реал” мени ҳайратда қолдиришда давом этмоқда” News

Карло Анчелотти: “Реал” мени ҳайратда қолдиришда давом этмоқда”

“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти “Бавария” га қарши кечган ҳар икки (4:0, 1:0) ўйин якунлари ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
“Мен “Реал” клубига бефарқ бўлмаган инсонларни катта ғалаба билан табриклайман. Йигитлар ажойиб ўйин намойиш этишди. Агар ҳамма майдонда бирдек тер тўкса ва жамоангизда индивидуал маҳорати юқори футболчилар бўлса, табиийки, натижа бугунгидек ижобий кринишда бўлади.

Биз бугунги ўйин олдидан стандарт вазиятларга катта эътибор қаратдик ва бунинг устида машғулотларда ишладик. “Бавария”нинг айнан жарима майдончаси ичида бу борада муаммолари борлигини билар эдик.

Рамос ўзи ва жамоаси учун ажойиб мавсумни ўтказяпти. Айни пайтда уни дунёнинг энг яхши ҳимоячиси, дея оламан. Менга ҳимоячиларимизнинг бехато ўйини ва ўз вақтида ҳужумга қўшилиши маъқул келди.

Мен аввал ҳам Мюнхенда ғалаба қозонганман. Бугун буни яна бир бор такрорладик. Бу энг муҳим жиҳат эмас. Муҳими, “Реал” 12 йиллик танаффусдан сўнг, ниҳоят, ушбу нуфузли турнирнинг финалида ўйнайди. Лиссабондаги ягона ўйинда майдонга чиқиб, бошлаган ишимизни якунлаб қўйишимиз керак.

Очиғи, финалда ким билан тўқнаш келишни ўйламаяпман. “Челси” тажрибали жамоа. “Атлетико” эса бундай катта турнирдаги ғалабаларга чанқоқ клуб. Биз энди финалдамиз, рақиб қайси жамоа бўлишининг эса фарқи йўқ”, - дейди италиялик мутахассис.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика