Карло Анчелотти: "Мени операция қилишлари керак, танаффус олмоқчиман"
25 may 2015 15:23
News
Карло Анчелотти: "Мени операция қилишлари керак, танаффус олмоқчиман"
"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти бир йил футболни тарк этиши мумкинлиги ҳақида таъкидлади.
"Яна бир бор қайтараман: Менга танаффус керак. Бунга жиддий сабабларим бор.
Стеноза туфайли мени операция қилишлари лозим. Бу касалликдан қўлларим титрайди. Оёқларим титрашни бошламасидан буни йўқ қилиш керак. Шу сабабли операция борасида келишиб қўйдим.
Тўғрисини айтсам, оёққа туришим учун қанча вақт керак бўлишини билмайман.
Операция Ванкуверда (Канада) бўлиб ўтади. У ерда оиламизнинг уйи бор. Таътил пайтида Канада ва Мадридда яшайман.
"Реал"даги икки йил жуда қийин бўлди. Мадриддаги иш қанча ақлий ва жисмоний куч олишини ҳеч ким тасаввур қила олмайди" - дейди Анчелотти.
Эслатиб ўтамиз, агар "Реал" мураббийни ишдан бўшатса, Анчелотти танаффус олишини маълум қилган.
Link :
Source : sports.ru
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments