Карло Анчелотти 2:3 ҳақида: “Барча мусобақага 100 фоиз иштиёқ билан ҳаракат қилиш қийин, бироқ “Челси”га қарши ўйин бошқача бўлади”
09 apr 2023 09:30
News
Карло Анчелотти 2:3 ҳақида: “Барча мусобақага 100 фоиз иштиёқ билан ҳаракат қилиш қийин, бироқ “Челси”га қарши ўйин бошқача бўлади”
Карло Анчелотти “Реал Мадрид”нинг “Вилярреал”дан учралган мағлубиятидан сўнг ўз фикрларини билдирди.
“Учрашув қийин кечди. Тўпни ўзимизда ушлаб туриш қийин бўлди, чунки рақиб яхши ҳаракат қилди.
Бизда гол уриш учун имкониятлар бўлди, 3:1 ҳисобида олдинда боришимиз ва ўйин суръатини пасайтиришимиз мумкин эди, бироқ бундай бўлмади. Қолаверса, биз яхши ҳимояланмадик. Буни яхшироқ қилишимиз мумкин эди.
Ростини айтсам, ҳозир барча турнирга 100% иштиёқ билан ҳаракат қилиш қийин. Бугунги ўйин қийин бўлишини билар эдик, лекин чоршанба куни бўлиб ўтадиган ўйин (“Челси”га қарши)га футболчиларим бошқача иштиёқ билан ҳаракат қилишларига ишонаман.
“Барселона”га қарши ўйиндан сўнг таркибда ўзгаришлар бўлиши аниқ эди, чунки ўша учрашувда футболчиларим анча кўп куч сарфлашганди”, — деди “Реал Мадрид” бош мураббийи.
Link :
Source : championat.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments